“SOG’LOM AVLOD UCHUN “ XALQARO XAYRIYA JAMG’ARMASIGA 20 YIL

Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг минтақавий филиали Кегейли туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида, Элликқалъа академик лицейида, Қўнғирот тумани 36-сонли умумтаълим мактабида, Мўйноқ тумани 3-сонли умумтаълим мактабида, Мўйноқ касб-ҳунар коллежи залида “Менинг онам” мавзусида болалар расмлари кўрик-танловлари ва кўргазмалари, “Онам (бувим, опам) учун совға” шиори остида болалар ўртасида моҳир қўллар танлови ўтказилди ва ғолибларга совғалар берилди.

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали вилоят Халқ таълими бошқармаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамкорликда Урганч шаҳар Олимпия заҳиралари коллежида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўқувчи ёшлар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда иштирок этган спортчи қизларга спорт кийимлари топширилди.

Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Навоий шаҳар 16-сонли “Қўнғироқча” номли махсус мактабгача таьлим муассасида “Онажонларга таъзим” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбир иштирокчилари жамғарма томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Андижон вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Болалар спортини ривожлантириш жамғармалари ҳамкорликда вилоят ҳамда Избоскан туманидаги “Баркамол авлод” болалар марказларида ёш тасвирий санъат ихлосмандлари учун кўргазма ташкил этилди. Тадбирда жами 532 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ

“Соғлом авлод учун” жамғармаси, бош мутахассиси

Яна ўқинг:  ЯҚИН ДЎСТ, ЯХШИ ҲАМРОҲ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: