Гайморитни халқ табобати усули билан даволаш

– Ерқалампир (хрен) илдизини чўтка билан яхшилаб ювиб, блендер ёки майда қирғичдан чиқаринг. Ўртача катталикдаги битта лимонни ҳам чўтка билан обдон ювиб, майдаланг ёки гўштқиймалагичдан чиқаринг. Икки ош қошиқ қирғичдан чиқарилган ерқалампир ва лимоннинг ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг. Эрталаб ва кечаси ҳосил бўлган массадан 1 ош қошиқдан оғизга солиб, секин ва узоқ вақт чайнанг. Бу сизга ёқмаслиги, табиий. Бироқ, икки ҳафта давомида чидашга тўғри келади.

Диққат!

Рецепт меъда-ичак йўли яллиғланиши ва яра касалликларида, астмада, аллергик хасталикларда таъқиқланади.

3 та алой ва 3 та каланхой баргини ювиб, сувини сиқиб олинг. 1 чой қошиқ асал ва озроқ туз қўшинг. Асал ва туз эригунча обдон аралаштирилади. 2-3 қават докадан ўтказинг: шунда эримаган туз кристаллалари ўтмайди (улар бурун шиллиқ қаватини куйдириб қўйиши мумкин). Эрталаб ва кечаси бурунга 2-3 томчидан 2-3 кун томизинг.

Яна ўқинг:  Ер остида ҳам қалампир ўсадими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: