Сабзавотли парҳез шўрва

Керакли маҳсулотлар: 2 дона помидор, 1 дона булғори қалампир, 50 г маккажўхори, 5 г занжабил, 1 дона пиёз, 1 дона сабзи, 100 мл помидор қайла, 1 г туз, 1 г гармдори, 50 г сариёғ, 50 г зайтун ёғи.

Тайёрланиши:

  1. Сабзи ярим доира шаклида, пиёз майдалаб кесилади, занжабил арчилади.
  2. Қалампир тозаланиб, тўғралади.
  3. Сариёғ қозонда эритилади ва пиёз, сабзи, қалампирни солиб, қовурилади.
  4. Тўғралган помидор ва маккажўхори қўшилади, озгина қовурилади.
  5. Помидор қайласи, занжабил, зайтун ёғи, гармдори ва туз солинади, сув қуйиб қайнатилади. Тайёр бўлган шўрвани иссиқ ёк совутилган ҳолда сузиш мумкин.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  Творогли музқаймоқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: