СПОРТ ХАБАРЛАРИ (2014/2)

Футбол. 2014 йилнинг 11-26 январь кунлари Уммонда футбол бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақага пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларида сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

22 ёшгача бўлган футболчилардан иборат мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов машғулотларга Ўзбекистон чемпионати олий лигаси жамоаларидан 23 нафар истеъдодли футболчини жалб этган.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг “D” гуруҳидан чиқиш учун Хитой, Ироқ ва Саудия Арабистони футболчилари билан баҳслашади. Ҳамюртларимиз гуруҳдаги дастлабки учрашувни 12 январь куни хитойлик тенгқурларига қарши ўтказади. Ироқ терма жамоасига қарши иккинчи тур баҳси 14 январга белгиланган. Гуруҳдаги охирги ўйин эса 16 январда Саудия Арабистони вакилларига қарши ўтказилади.

* * *

Теннис. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Денис Истомин янги мавсумдаги дастлабки ғалабасини нишонлади.

Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилаётган “АТР Apia International Sydney – 2014” халқаро турнирининг дастлабки босқичида ҳамюртимиз испаниялик Пабло Андухар билан куч синашди. Қарийб бир соат давом этган баҳсда рақибидан ҳар томонлама устунлигини намойиш этган Денис Истомин 6:1, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Тажрибали теннисчимиз турнирнинг иккинчи даврасида хорватиялик Марин Чилич билан рақобатлашади.

Яна ўқинг:  Хитойлик инженерлар сув остида вакуумли транспортни қуриши мумкин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: