Қўллар нeга титрайди?

Бугунги кунда қўлларнинг титраши нафақат қариялар, балки ёшлар орасида ҳам учрамоқда. Бундай ҳолатга турли касалликлар сабабчи бўлиши мумкин. Улардан бири – эссенциал тремор. У наслий ва орттирилган бўлиши мумкин.

Паркинсонизмнинг қалтироқли турида тинч ҳолатда ҳам тремор кузатилади. Нейроген треморда эса фақат асабийлашганда тремор кучайиб кетиши мумкин. Шунингдек, қарилик билан боғлиқ тремор мавжуд. Бунда ҳам титроқ бўлади, бундан ташқари, қалқонсимон без касалликларида ҳам қалтираш кузатилади. Умуман, неврологияда турли касалликлар борки, уларнинг битта симптоми титроқ бўлиши мумкин.

Титроқни бартараф қилиш учун аввало, унинг сабабини аниқлаш керак. Албатта, титроққа умумий даво қилинмайди. Масалан, паркинсон касаллиги билан боғлиқ треморда бошқача, эссенциал треморда бош­қача даволаш чоралари кўрилади ёки қалқонсимон без билан боғлиқ титроқ бўлса, қалқонсимон без касаллигининг ўзини даволашга тўғри келади. Умумий даво чораси йўқ. Биринчи навбатда, невропатологга мурожаат қилиш керак. Шифокор керакли текширувлардан сўнг ташхис қўйиб, керакли муолажаларни буюради.
Қўллардаги титроқ ва бутун танадаги титроқ билан бизга 45 ёшдан 60 ёшгача бўлган беморлар мурожаат қилишади. Шуни ҳам айтиш жоизки, ҳозир бу муаммолар билан кичик ёшдагилар ҳам мурожаат қилишмоқда. Бу эса ачинарли.


Титроқни даволашда инсоннинг руҳий ҳолатини яхшилаш ҳам муҳим. Ҳамма нарсанинг фақат яхши тарафини кўриш, арзимаган нарсага жаҳл қилмаслик керак. Психологик машқлар ҳам бунда катта ёрдам беради. Айниқса, ўзини ўзи бошқариш ва назорат қилишга ўргатувчи машғулотларнинг хотиржамликни сақлашда катта фойдаси бор.

Бобур АЛИМОВ,
невропатолог

Яна ўқинг:  Ҳомиладор бўлолмаслигим вазниимга боғлиқми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: