Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кунига олти километр ёки ўн минг қадам пиёда юриш остеопороз, қандли диабет, гипертония каби хавфли касалликларнинг олдини олишга катта ёрдам беради.

– Спорт – организм учун кони фойда. У танани чиниқтириб, иродани тоблайди. Бироқ вақт етишмаслиги боис ҳамма ҳам у билан фаол шуғуллана олмайди. Бундай инсонлар учун эса пиёда юриш энг фойдали машғулотдир.
Албатта, у билан шуғулланиш индивидуал бўлиб, инсон ўзининг жисмоний ҳолатига қараши лозим. Кимдир учун 1000 қадам юриш катта жасорат бўлса, яна кимдир 15 ёки 20 минг метр масофани чарчоқсиз босиб ўтади. Шу боис одам қанча пиёда юргиси келса, шунча юриши ва масофани ҳар куни ўртача 100 қадамдан ошириб бориши зарур.


Бироқ ёш тоифалари учун бу кўрсаткич турлича. Мисол учун, 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар 11 мингдан 15 минг қадамгача, ўсмирлар 12 мингдан 20 минг қадамгача, катталар 5 мингдан 10 минг қадамгача, кексалар эса 3 мингдан 5 минг қадамгача бўлган масофани осон ва қийинчиликсиз босиб ўтиш­лари мумкин.

Машғулот пайти, айниқса, унинг бош­ланғич босқичларида нафас олиш ва пульсни назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Юриш вақтида пульс сони дақиқасига 100 тадан кам бўлса, тезликни ошириш керак, агар 120 дан ортиқни кўрсатса, секинлашиш даркор. Юқорида айтилганидек, машғулот вақтида пульс сони 100 дан кам бўлса, бундай юришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Бунинг сабаби пульс сони 100 дан кам бўлганида моддалар алмашинуви жараёни худди тинч ҳолатдагидек кечади.


Пиёда юриш билан исталган об-ҳаво шароитида ва куннинг хоҳлаган вақтида шуғулланиш мумкин. Уни овқатдан 1,5-2 соат аввал ёки кейин бир хил вақтда бошлаш керак. Ортиқча вазнли инсонлар эса оч қоринга пиёда юриши тавсия этилади.
Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради. Қолаверса, мутхассислар кузатувларига кўра, у билан доимий шуғулланган одамларда ўлим ҳолати эҳтимоли ўзларини ортиқча уринтирмаган кишиларга нисбатан 32 фоизга кам бўлиши аниқланган.
Шунингдек, тўғри пиёда юриш умуртқа поғоналари тўқималарини кислород билан тўйинтиришга, интервертебрал дискларни мустаҳкамлашга катта ёрдам беради. Шу билан бирга, заифлашган асаб толалари ишини рағбатлантиради, юрак хуружи ва инсульт каби оғир касалликлар хавфи икки баравар камаяди.

Бундан ташқари:
– ақлий заифлик;
– депрессия;
– йўғон ичак саратони;
– семизлик;
– қандли диабет;
– бўғим касалликлари;
– овқат ҳазм қилиш муаммолари;
– юрак тезлигини яхшилаш, қон томирлар мустаҳкамлиги учун ҳам пиёда юриш тавсия этилади.

Севара ҲУСАНОВА,
олий тоифали шифокор

Яна ўқинг:  Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: