Жароҳатлар ичак микрофлорасининг ўзгаришига сабаб бўлади

Калифорния университети олимлари оғир жароҳат олинганидан сўнг уч ҳафта давомида ичаклар микрофлорасида сезиларли ўзгаришлар содир бўлади, деган хулосага келишди.

Ўтказилган тадқиқотда 22 нафар одам қатнашди. Улардан ўн иккитаси оғир жароҳат билан травматология марказининг тез даволаш бўлимига жойлаштирилган. Беморларнинг ёши 20 дан 85 ёшгача эди. Таққослаш учун тузилган гуруҳга эса жиддий жароҳат олмаган одамлар киритилди.

Синовдаги гуруҳ иштирокчиларининг микрофлора таркиби ва бактерия миқдорида сезиларли фарқ топилмади. Жиддий ҳароҳат олган беморларда эса бунинг акси бўлди. Бу қисман сепсис (қонга кирган зарарли микроблар туфайли бутун организмнинг заҳарланиши) билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мутахассислар микрофлорадаги ўзгариш оғир жароҳат олган одамларнинг аҳволига таъсир қилишини таъкидлашмоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Янги препарат 1-турдаги диабетдан азият чекувчиларга ёрдам беради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: