Тилга қараб ташхис қўйишни биласизми?
Шарқда кенг қўлланиладиган тилга қараб касалликка ташхис қўйиш – касални кўриш ва умумий ташхис қўйишнинг
асосий босқичларидан биридир. Ташхис қўйишнинг бу тури организмда кечаётган жараёнларни, турли касалликларнинг юзага келаётгани ва ривожланиш босқичларини билиб олиш имкониятини беради.
Тил – саломатлигингиз кўрсаткичи. Бу ҳақда Шарқда доимо жуда яхши билишган ва ўша заминда ташхисни ўзгача ва анча самарали тури – касалликни тилга қараб ташхис қўйиш пайдо бўлган. Шарқ табобатида тил юрак билан боғланган деб саналади. Бу ерда нафақат тилнинг юрак билан жисмонан боғлиқлиги назарда тутилади, балки сўзларимиз, нутқимиз ҳам юракдаги муаммолардан дарак беради. Аммо бизнинг организм бу ягона – яхлит бўлиб, юракнинг ҳолати бошқа органларга ҳам таъсирини ўтказади. Ваҳоланки танамизнинг турли органлари ҳолати тилимизни тегишли қисмларида ўз аксини намоён этади. Шунга мувофиқ, тилимизни ўша участкаларидаги ўзгаришлар, жумладан ранг ўзгариши ёки ортиқча сезгирлик пайдо бўлиши бизга тегишли органларда энергияни дисбаланси ва бузилишдан хабар беради.
Қадимий Хитой табобатига асосан, тил – танамизни юқори қисмига тегишли бўлиб ўпка ва юракнинг ҳолатларини акс эттиради, тил ён томонлари жигаримиз ва ўт пуфаги соғлиғи ҳақида «гапиради», тил бели эса ошқозон ва талоқ ҳолатини билдирса, тил томири буйракларимиз аҳволидан дарак беради.
Кўп ҳолларда касалликнинг бирламчи аломатлари айнан тил ҳолатида кўринади (ранг ўзгаргани, қараш, қизаришлар ва ҳоказо) шунинг учун касалликка тилга қараб ташхис қўйиш пайтида биринчи навбатда тил катталиги, формаси ва рангига эътибор берилади. Шарқ табобатига кўра шамол энергияси дисбалансида тил қизил рангда, қуруқ ва дағал, чеккаларида майда чуқурликлар мавжуд бўлади. Шиллик (бекен) энергияси бузулишида, тил усти текис ва нурсиз, бир оз шишган, нам ва ёпишқоқ, оқ – кулранг қарашга эга.
Сафро (трипа) энергияси дисбалансида ҳам тил кўриниши ўзгаради, яъни унда оқ – сариқ қараш пайдо бўлади, оғиз бўшлиғида ачиққимтир таъм пайдо бўлади.
Касалликка тилга қараб ташхис қўйиш учун энг яхши вақт бу эрталаб оч қоринга маъқул саналади. Дастлаб тилдаги барча органлар акс этган участкалар аниқланади ва улардаги ҳар қандай ўзгаришлар қайд этилади. Бу ўзгаришлар тегишли органлар ёки организм тизимиларини энг аввало қон ҳолати ҳақида хабар беради.
Шифокор ўз эътиборини тил рангига, унинг турли қисмларидаги қараш турига, юзаки қисми, формасига (текис, ғовакли зичлиги ва ҳоказо) унда пайдо бўлган пуфаклар, папиллома, яраларга ва уларнинг жойлашишига, тилни ҳаракат этиш даражасига қаратади.
Соғлом одам тили қандай кўринишда бўлади? Унинг тили бинафша ранг ва силлиқ юзли, оқ тусли катта бўлмаган қарашли, тил устидаги бўртмалар яхши кўринади ва оқибатда тил дуҳобасимон тус бериб туради.
Тилнинг ички органлар билан боғлиқлиги:
– тил илдизи – бу ичаклар;
– тил учидан чап томон – чап ўпка, ўнг томон – ўнг ўпка;
– тил маркази – юрак;
– тил илдизидан чап томон – чап буйрак, ўнг томон – ўнг буйрак;
– ўнг томондан, ўпка ва буйрак проекциялари ўртасида жигар проекцияси.
Тил ранги.
Бўзарган ранг тил – қонда энергия камлиги аломати бўлиб, анемия ва организм ҳолдан тойганидан дарак беради. Тилни паст қисми бўзарган рангда – жигар ва ўт пуфаги касаллиги аломати. Қизил (малина) рангли тил – оғир инфекцияли касаллик, юқори температура, заҳарланиш, пневмония. Тўқ қизил рангли тил – оғир буйрак бузилишида заҳарланиш, семириб ёғ босиш, сурункали алкоголизм. Кўк тусли тил – юрак қон томир касалликлари қон айланиш бузилиши, юрак – ўпка етишмовчилиги билан бирга. Тилнинг пастки қисмида сарғиш ранг – сариқ касаллик ривожланиши.
Тил устидаги қарашлар. Тил устидаги қараш ошқозонда, юпқа ва йўғон ичакда тўпланган токсинлардан далолат беради. Агар тилнинг фақат орқа қисми қараш бўлса – токсинлар йўғон ичакда, агар қараш фақат тил ўртасида кўринса – токсинлар ошқозонда, ингичка ва ўн икки бармоқли ичакда мавжудлиги аломатидир.
Қиринди йўқ, тил ялтирайди – ошқозон энергияси кучсиз, ички секреция фаолиятида муаммо бор.
Қараш кўплигидан сал шишган ва намли тил. Бу қуйидагилар аломати бўлиши мумкин: ошқозон ёки ўн икки бармоқ ичак яраси, гастрит, холецистит, аппендицит, яҳши ишламаётган буйрак, озуқадан ёки дори воситасидан заҳарланиш, инфецион касалликлар (қизамиқ).
Юпқа қараш – касалликни бошланиши ёки юзаки локализация.
Қалин қараш – сурункали касаллик.
Оқ, нам, юпқа қараш – ошқозон энергияси жойида.
Оқ ранг – ошқозон кислотаси пастлиги, дисбактериоз.
Сарғиш қараш – ўт пуфагида сафро кўплиги, жигар касаллиги.
Ёғли, лойқа қараш – ҳазм бўлмаган озуқа.
Сиёҳ ранг, доғли қараш – қон ҳаракати сусайиши.
Қора қараш – овқат ҳазм тизимидаги, айниқса, ошқозон ости бези ва ўт пуфагидаги жиддий бузулиш. Бундан ташқари, организмни кўп сув йўқотиш оқибатида қонни кислота – ишқор баланси (кислоталикни кўпайиши) бузилганда ҳам қора қараш пайдо бўлади.
Бутун тил бўйича ифлос оқ – қул ранг қараш – сурункали ич қотиш, организмни микроб ва паразитлар билан заҳарланиши.
Оч кул рангли қараш – дифтерия.
Агар вақт ўтиш давомида қараш қалинлашиб, сарғиш рангга, ундан сўнг кул ранг ва қорамтир тус олса – демак касаллик кучаймоқда. Агар қараш ранги ёрқинлашиб юпқалашса, касаллик қайтаётган бўлади.
Тилдаги доғлар:
оқ ва қизил ранглар алмашланиб туриши – қизилча касаллигидан далолат;
кўкимтир доғлар – юрак-қон томир тизимидаги ҳаракатсизлик ҳолатлари;
қорамтир доғлар – буйракнинг оғир хасталиги.
Шунингдек, тилга қараб касалга ташхис қўйишда қуйидагиларга ҳам эътибор бериш керак.
Тил чеккаларида тишлар изи. Тил олди ва ён қисмларида тишларнинг чуқур излари стресслар, неврозлар ва толиқишлардан дарак беради. Айниқса, марказий асаб тизими жиддий касалликларида тиш излари янада аниқ қўринади. Бундан ташқари, тил чеккасидаги тиш излари дисбактериоз, организмда шлакларни кўплигидан ва озуқанинг қониқарли ҳазм бўлмаётганидан дарак беради;
Қуруқ тил. «Тил қуруқлиги» ва шиллиқ пардани қуруқлашиши сўлакни етарли миқдорда чиқмаётгани (чанқоқ) туфайли вужудга келади ва анча касалликларни, жумладан, ич қотиши, перитонит, тана ҳарорати кўтарилиши, диабетлар аломати ҳисобланади. Кўп ҳолларда тил қуруқлиги жигарранг қараш пайдо бўлиши билан кечади. Агар шиллиқ парда кўп нам йўқотса, унда ёриқлар пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, қуруқ тил таъм билишни йўқотишини чақиради;
Лакланган ва шахматли тил. Лакланган тил усти силлиқ, ялтирайди, оч – қизил рангли (таъм билувчи сўрғичларлар атрофияси туфайли) бу қуйидаги касалликлар аломати: сурункали колит, пеллагра, ошқозон саратони. «Шахматли» тиллакланган тилни бир тури «Б» витамини ва никотин кислотаси камчилиги оқибатида пайдо бўлади;
Тил сосочкаларининг қизариши ва катталашиши. Сўрғичларни тилни учига яқин бўлган ўнг ярмида қизариши ва катталашиши жигар касаллиги аломати, чап ярмидагиси эса талоқ касаллиги тил учида эса – тос органлари касалликлари, тилни ўртаси ва қирғоқлардагиси эса ўпка касалликлари аломатидир;
Тил линияси қийшайиши. Тил линияси қийшайиши – умуртқа қийшайишидан дарак беради. Тил илдизига яқин қатлам қийшайиши – умуртқанинг бел қисмида қийшайишидан, тил марказида қийшайиш – кўкрак қафасида қийшайишдан, тил учидаги линия қийшайиш – бўйин қисмдаги қийшайишдан (бўйин остеохондрози) далолат беради;
Тил оғриши. Тилнинг бир томонга қийшайиши ва оғиши – бош мия томирлари бузилиши (инсулт) ва руҳий касалликлардан далолат беради;
Тил титраши. Тил титраши – бош мия касаллиги, чукур невротик бузилишлар аломатидир;
Тилдаги яралар. Тил устидаги яралар овқат ҳазм қилиш тизимидаги касалликлардан далолат беради (Крон касаллиги).
Биз касалликларга тилга қараб ташхис қўйишда қўллаш мумкин бўлган асосий аломатларни санаб ўтдик. Ушбу ташхис қўйиш усуллари врачдан моҳирлик талаб қилади. Врач тилдаги ўзгаришларни нафақат сеза олиши, балки тўғри ташхис қўйиш учун олинган маълумотларни бирлаштириб, кейинги ташхис усуллари билан тасдиқлай олиши керак.
Жавлон АБДУЛЛАЕВ,
жарроҳ