Қони таҳлилида холестерин миқдори ошганлигини кўрсатса…

Кейинги пайтларда хафақон, юрак инфаркти ва инсульт касалликларининг “ёшариб” бориши қайд этилмоқда. Бунинг олдини олиш учун 25 ёшдан кейин ҳар олти ойда қонда холестерин даражасини аниқловчи таҳлил топшириш керак. Меъёрдаги холестерин даражаси 5,1 ни ташкил этади. 6,2 дан баланд рақамлар холестерин кўтарилганидан даракдир.

Кўриниши асалари мумига ўхшаш бу модда бизнинг яшашимиз учун зарур. Ўзингиз ўйлаб кўринг: бош мия, асаб толалари, ҳужайралар қобиғи айнан холестерин моддасидан ташкил топган. Холестериндан гормонлар, айниқса, эркаклик гормони тестостерон ҳосил бўлади. Бинобарин, у камайса, эркаклар яқинликдан бош тортади, аёлларда эса ҳайз тўхтайди. Холестерин даражаси танада паст бўлса, одам депрессияга мойил бўлиб, ўзини асрашга уринмайди. Қон орқали холестерин бутун организмга тарқалади. Аммо унинг меъёри ошса, атеросклероз, қон босимининг кўтарилиши, юрак ва жигар касалликларини қарши олаверинг. Халқ орасида яхши ва ёмон холестерин ҳақида гап юради. Лекин бу модданинг 80 фоизини жигаримиз ишлаб чиқишини инобатга олсак, аслида гап холестериннинг ошишида эмас, уни нима оширишида эканлиги маълум бўлади.

Майонез, кетчуп, колбаса, думба ва чарви ёғи, чипс, қотирилган нон (кириешка), ярим тайёр маҳсулотлар, айниқса, кўча пишириқлари, фаст-фуд таомлари ушбу моддага ниҳоятда бой саналади. Уларнинг таъсирида қондаги холестерин даражаси кўтарилиши мумкин. Бу дегани уларни қанча кам есангиз, нохуш касалликларга чалиниш хавфи шунча камаяди. Аммо холестерин инсон учун керакли эканини ҳам айтиб ўтдик. У ҳам биз учун қувват манбаи ҳисобланади. Яхши холестеринни сут маҳсулотлари, айниқса сариёғ ва сутдан, тухум, мол гўшти ва балиқдан топасиз. Бу маҳсулотларни меъёрда истеъмол қилишингиз, кайфиятни кўтаради, ҳаракат пайтида керакли қувват билан таъминлайди. Асосийси, овқатланишда углеводга бой маҳсулотларни кўпайтирмаслик керак. Бу дегани хамирли овқатлар ва пишириқлар, картошка истеъмолида меъёрга эътибор берилади.

Нега холестерин ошади? Холестернининг ошиши ҳар доим ҳам овқатланиш тарзига боғлиқ эмас. Баъзи касалликлар ҳисобига керакли модданинг миқдори ошиши мумкин. Унинг натижасида эса қон томирларни ёғли тиқимлар қоплаши, қон томирлар ўтказувчанлиги йўқолиб, қон қуюқлашиши, юрак зўриқиб ишлаши мумкин. Мисол учун, буқоқ касали билан оғриган кишилар қонида холестерин юқори бўлади. Семизлик, климакс даври, ирсий касалликлар, қандли диабет, буйрак, юрак ва жигар касалликларида ҳам худди шу ҳолат. Ҳатто, баъзи гормонал воситалар ҳам холестерин даражасини кўтаришга қодир.

Холестеринни меъёрга келтирувчи маҳсулотлар:

  • Кўкатлардан – селдир ва кашнич, исмалоқ.
  • Гўшт маҳсулотлари – парранда гўшти, балиқ
  • Чақ-чуқлар – ёнғоқ ва бодом.
  • Мевалар – олма, анор, нок, қулупнай,узум, цитруслилар;
  • Сабзавотлардан – лавлаги ва қизил сабзи
  • Доривор ўсимликлардан – маврак, бўймодарон, арслонқуйруқ ва кўк чой;

*Айтишадики, сариёғ, тухум ва гўшт маҳсулотлари кўп истеъмол қилинса, қонда холестерин миқдори кўпаяди. Аммо шу маҳсулотларни истеъмол қилмасангиз жигар холестеринни янада кўп ишлаб чиқара бошлайди. Хулоса шуки, ҳамма нарсани меъёрда истеъмол қилгани яхши. Асосийси, кўпроқ ҳаракатда бўлиб, кун давомида тўғри овқатланиш ва зарарли кўникмалардан воз кечишга қаратилиши шарт.

Яна ўқинг:  Мастопатия: бу дардга эътиборсизлик кўкрак саратонини келтириб чиқаради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: