Шайтонлашнинг олдини олиш мумкинми?

Боламда иситмалаш вақтида шайтонлаш хуружлари кузатилади. Бунинг олдини олиш мумкинми?

Дилафруз РАСУЛОВА,

Тошкент вилояти

 

Саволингизга Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси неврапотолог-шифокори Жамшид САИДОВ жавоб беради:

Иситма вақтидаги талваса хуружларининг олдини олишда қўлланиладиган асосий чора – болада тана ҳароратининг кўтарилишига йўл қўймаслик. Бу ҳолатда узоқ муддат тана ҳароратини тушуривчи дори воситаларини бериш нотўғри. Чунки, уларни қабул қилган тақдирда ҳам агар тана ҳарорати 38 даражадан ошса, шайтонлаш хуружи кузатилаверади. У организмнинг тана ҳароратини кўтара олмаслигидан келиб чиқади. Бунга наслий мойиллик сабаб бўлиб, 90 фоиз ҳолларда безарар ҳисобланади.

Шайтонлаш хуружлари бўлмаслиги учун биринчи навбатда болани жисмонан чиниқтириш керак. Шунингдек, турли касалликларнинг олдини олиб, тана ҳароратининг кўтарилишига йўл қўймаслик лозим.

Бу ҳолат меъёрда 5 ёшдан ошган болаларда учрамайди. Агар 5 ёшдан катта болаларда ҳарорат баландлиги ҳисобига шайтонлаш хуружлари кузатилса, бунга жиддийроқ эътибор қаратиш ва зудлик билан шифокорга учрашиш лозим бўлади.

Яна ўқинг:  Мамлакатимизда паспорт тизимининг ўрни

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: