Қорин ва белдаги ёғлардан қутилмоқчимисиз?

Танадаги ҳаддан ташқари кўп ёғ қўшимча юк каби, ҳаёт завқини камайтиради ҳамда ҳиссий ва жисмоний кучни тортиб олади. Қорин, бел ва сон соҳасидаги ёғ бирикмалари соғлиққа зарар етказади.

Ҳар бир инсоннинг ўзига хос муаммоли жойлари бор, танадаги ёғ бир маромда тақсимланмайди, ундан бир маромда қутулиш ҳам мумкин эмас. Шунинг учун, маҳаллий ёғ қатламлари учун битта таблетка йўқ. Тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар, соғлом уйқу ва массажлар орқали тизимли фаолиятгина сизни ортиқча ёғдан халос қилади.
Қорин ва белни оздириш муҳимми? Гап мода моделлари параметрлари ҳақида эмас (улар кўпинча соғлом тана вазнига эга эмас), балки ортиқча ёғ одамнинг умумий ҳаракатчанлигини чеклаши ва унинг жисмоний қобилиятига таъсир қилиши ҳақида. Энг хавфли нарса шундаки, ортиқча ёғ нафақат терининг остида, балки органларнинг ёнида тўпланиши мумкин. Ҳаддан ташқари ёғ миқдори билан уларнинг қон таъминоти бузилади ва шиш пайдо бўлади, натижада вазн янада ошади. Қон оқимининг ёмонлиги ички органлар тўқималарининг ўсишини ташкил қилади ва саратонни келтириб чиқаради. Буларнинг барчаси тананинг эрта қаришига олиб келади.
Тана ёғи пайдо бўлишининг асосий сабаби ортиқча овқатланишдир. Бундан ташқари, кўплаб семиз одамлар ўзларининг жуда кўп овқат истеъмол қилишларини пайқамайди. Чунки улар таркибида қанд миқдори юқори калорияли овқатларни истеъмол қилади, бундай таомлар танани тўйдирмайди ва тезда танани очлик ҳиссини чақиради. Бундай ҳолда жуда кўп миқдордаги ширинлик ва пишириқлар ҳақида гап кетмайди. Ортиқча ёғ учун кунига бир пачка чипс еб, ширин сув ичиш кифоя. Бундан ташқари, стресс ва асабий бузилишлар кўпинча одамларни мувозанатсиз овқатланишга мажбур қилади. Бунга режимнинг етишмаслиги, тўғри овқатланмаслик ва офисдаги ҳаракатсиз ишни қўшсангиз ортиқча вазн олиш учун барча шароитлар тайёр.


Қоринни кетказишдаги билан думба, қўл ва оёқлардан ёғни камайтиришдаги парҳез бир хил. Асосийси – умумий вазнни камайтириш.
Вазн йўқотиш пайтида овқатланиш мувозанатли бўлиши керак. Танага оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва турли хил озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд бўлган барча турдаги витаминлар ва минераллар керак.

Маҳсулотларни тўғри танланг. Мумкин бўлмаган маҳсулотлар борлигини унутманг. Одатда бу оддий «углеводлар» (оқ нон маҳсулотлари, ширинлик­лар)га тааллуқли бўлиб, улар «бўш» калорияларни олиб келади ва ортиқча овқатланишни келтириб чиқаради, шунингдек, спиртли ичимликлар, ҳаддан ташқари ёғли қовурилган гўшт ва катта миқдордаги ёғ билан пиширилган овқатлар ҳақида унутишингиз керак.
Қорин ва белни оздириш учун калорияларни ҳисобланг.
Ккал ҳисоблаш. Таомлардаги калорияларни аниқ ҳисоблаш учун электрон ошхона тарозисини сотиб олишингиз ва телефонингизга «калория ҳисоб­лагичи» деб номланган дастурни юклашингиз керак. Унинг ёрдамида сиз ҳар куни қанча калорияли овқатланишингизни аниқ кўришингиз мумкин. Калорияларни ҳисоб­лаш дастлаб қийин туюлиши мумкин, аммо тез вақтда бунга кўникасиз. Мутахассислар, шунингдек, озиқ-овқат кундалигини юритишни маслаҳат беришади.

Озиқ-овқат нафақат фойда, балки қувонч ҳам келтириши керак, сиз мазали таом тайёрлашингиз керак, акс ҳолда сиз озиганингиздан кейин ўз вазнингизни назорат қила олмайсиз. Сиз соғлом овқатланишни бошласангиз бу доимий эканини тушунишингиз керак. Акс ҳолда, ортиқча вазн орттириш хавфи доимо бор. Лаззатли овқатланинг ва умр бўйи ўзингизни зарарли овқатлар билан чеклашда муаммоларга дуч келмайсиз. Интернетда сиз ккал ҳисоблаб чиқилган фойдали ва мазали таомлар пишириш учун кўплаб рецептларни топишингиз мумкин.

Қоматни чиройли ҳолатга келтириш учун, бўлиб-бўлиб овқатланиш керак. Тез-тез ва оз-оздан овқатланинг. Ортиқча овқатланиш ошқозонни чўзади ва очликни ҳис қилишга олиб келади. Овқат шундай кўриниши керак: нонушта, оралиқ тамадди, тушлик, оралиқ тамадди, кечки овқат. Яъни, ҳар 2-3 соатда овқатланиш керак. Агар сиз очликдан қийналсангиз, биринчидан, эртами-кечми парҳезни бузишингиз мумкин. Иккинчидан очлик – мияда очлик кунлари келганлиги ва сизни ўлимдан қутқаришингиз керак деган сигнални келтириб чиқаради. Натижада тана ортиқча ёғни фаол равишда сақлашни бош­лайди. Калория етишмовчилиги базида одам нафақат вазн йўқотмаслигини, балки охир-оқибат одатдаги парҳезга қайтгандан кейин килограмм олишига олиб келади. Шуни ёдда тутингки, танани стресс ҳолатига туширмаслик учун, вазнни ҳафтасига бир кг.дан камайтириш керак. Агар кўпроқ вазн йўқотсангиз, унда озиқ-овқат миқдорини ёки калория миқдорини оширинг. Секин овқатланинг, озгина очлик ҳисси билан столдан туринг. Тўлиқ тў­йинганлик 20 дақиқадан сўнг сезилади.
Кўпроқ сув ичинг. Бу хаёлий очлик туйғусини енгиллаштиради, шиш пайдо бўлишидан ҳимоя қилади ва метаболизм даражасини яхшилайди. Кунига тахминан икки литр сув ичиш керак.
Ўзингизни севимли тақиқланган овқат билан ҳафтада бир марта хурсанд қилинг. Бу қаймоқли, соусли севимли пирогингиз ёки ёғли сомса бўлиши мумкин, лекин бундай таомларни жуда кўп истеъмол қилманг. Бу вазн йўқотиш пайтида ғайратни сақлашга ёрдам беради.

Қорин ва белни оздириш учун парҳезга қандай маҳсулотларни киритиш керак?
• Дуккаклилар: ловия, соя, нўҳат, ясмиқ ва бошқа мураккаб углеводлар манбалари.
• Ёнғоқ, фақат оз миқдорда.
• Балиқ, денгиз маҳсулотлари, ёғсиз гўшт.
• Товуқ ва бедана тухумлари.
• Сут ва ферментланган сут маҳсулотлари.
• Сабзавотлар ва мевалар. Мевалардан эҳтиёт бўлишингиз керак, чунки уларда глюкоза (шакар) кўп.
• Табиий ёғлар оз миқдорда: зайтун, кунгабоқар. Таомларни ёғда қовуриш тавсия этилмайди, уларни салатларга қўшган маъқулроқ.

Қорин ва белни оздириш учун машқлар.
Вазнни йўқотиш жараёнида энг муҳим нарса овқатланишдир. Аммо агар сиз диетага жисмоний фаолликни қўшсангиз, унда натижа тезроқ кўринади. Сиз ҳар куни 10 000 қадам юришингиз мумкин, аммо чиройли қорин ва бел учун маълум машқлар тўпламини бажаришлари шарт. Ҳар куни машқ қилинг, ва бир ой ичида сиз биринчи натижаларни кўрасиз. Спорт машқлари овқатдан икки соат ўтгач бажарилади.
Мисол учун, оёқларингизни елкангизнинг кенглигида жойлаштиринг ва қўлларингизни белга қўйинг. Шундан сўнг, оғзингиздан кескин нафас олинг ва нафасингизни ушланг. Бундай ҳолда, ошқозонни иложи борича ичга тортиб олиш керак. Ўн сониядан сўнг, дам олинг ва яна нафас олинг. Машқ 5-10 марта такрорланади.

Яна ўқинг:  Халқ табобати усулида даволаш

Қориндаги, сон ва белдаги ёғларни кетказиш учун машқ. Тўрт оёққа туринг, бир оёғингизнинг товонини орқага тортинг ва қўлингизни олдинга чўзинг. Бел ва оёқлар тўғри чизиқда бўлиши керак. Ошқозон ва тос суягини тортиб, думғаза суягини ичга тортинг. Белингизни тўғри тутинг. Баданни шу ҳолатда ушлаб туриш, қўл ва оёқни алмаштириш учун бир дақиқа керак бўлади.


Қориндаги, сон ва белдаги ёғларни кетказиш учун қўшимча муолажалар:
• Контрастли – совуқ ва иссиқ душ. Бу муаммоли жойларда қон айланишини кучайтиради. Контраст душни машқдан кейин эрталаб бажаринг. Танангиз тоқат қиладиган илиқ ва совуқ сув остида 10 сониядан бошланг. Танангиз аста-секин ҳароратни пасайтиришга ўрганади.
• Массаж қон айланишини яхшилашнинг яна бир самарали усули ҳисобланади. Айниқса, қомат учун селлюлитга қарши ва лимфатик дренаж массажлар ёрдам беради. Ушбу усуллар маҳаллийлаштирилган ёғ бирикмаларига қарши курашишда жуда яхши.
• Гўзаллик салонлари ва соғлиқни сақлаш марказларидаги аппарат жараёнлари. Кавитация, ЛПГ массажи, миостимуляция ва бошқа технологиялар қорин, бел ва бошқа муаммоли жойлардан ёғни олиб ташлашга ёрдам беради.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: