BILASIZMI? (2013/52)

Яна бир неча кунлардан сўнг Янги йил байрамини кенг нишонлаймиз. Ҳар бир байрам сингари ушбу мўьжизавий айёмнинг ҳам ўзига хос хусусиятлари ва тарихи мавжуд. Қуйида Янги йил байрами билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Янги йил байрами арафасида бутун дунё болалари Қорбобога мактуб йўллаб ундан ўзларига совға сўрашади. Бу анъана узоқ йиллардан буён давом этиб келмоқда. Бунинг тарихи жуда қизиқ. Қадимда Европада одамлар Янги йилда Қорбободан совға кутишмаган, аксинча унга совға улашишган.

* * *

Янги йилда гўзал байрам арчаларини ясатиш бундан 150 йил илгари бошланган.

* * *

Янги йил байрамида нима сабабдан мушакбозлик қилинишини кўпчилик билмаса керак? Бунинг тарихи жуда қизиқ. Гап шундаки, авваллари инсонлар мушакбозлик вақтида юзага келадиган шовқин ва олов ёвуз руҳларни қўрқитади деб ишонганлар. Шу тариқа бу ҳолат ҳам байрам удумларидан бирига айланган.

* * *

Дунёдаги энг катта сунъий байрам арчаси Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейрода ўрнатилган бўлиб, унинг баландлиги 76 метрни ташкил қилган.

* * *

Тиниб-тинчимаган италияликлар 31 декабрь куни қоқ ярим тунда ўзларининг эски буюмларини ойнадан улоқтиришади. Уларнинг бундай “ғалати” ҳаракатлари замирида “Янги йил кириши арафасида кераксиз ва эски “матоҳ”лардан қутулиш, келаётган йил давомида фақат яхшиликлар бўлишини белгилайди” деган маъно ётади.

* * *

Австрияликларнинг Янги йил дастурхонларида парранда маҳсулотлари умуман учрамайди. Бунга сабаб уларнинг Янги йил қаҳрамонлари орасида Бахт қуши ҳам мавжудлигидадир.

* * *

Ҳозирги кунда байрам арафасида деярли барчанинг уйини безайдиган электр чироқлар маржони биринчи бўлиб, 1985 йил АҚШда ёқилган.

* * *

Англияда Янги йил арафасида соатнинг биринчи бонг уриши билан уйларнинг орқа эшиги очиб қўйилади. Бу ҳолат Эски йилнинг чиқиб кетишига имконият яратиб бериш билан изоҳланади. Соатнинг сўнгги бонги ургандан кейингина Янги йилни кутиб олиш мақсадида уйларнинг олд эшиклари очилади.

* * *

Англияда 1516 йил Янги йил байрами арафасида Генрих VIII саройида олтиндан ясалган арча ўрнатилган.

* * *

Скандинавияда байрам дастурхонига ичига бир дона бодом солинган гуруч бўтқаси тортилади. Маҳаллий аҳоли кимда ким ўша бодомни топса, унга бутун йил омадли келади деб ҳисоблайди.

Фарҳод БЕК тайёрлади

Яна ўқинг:  Клавиатурали стулда ишлашни хоҳлайсизми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: