Вазн орттиришни хоҳлайсизми?

Бир нечта килограммга вазнни орттиришнинг қанчалик қийинлигини ҳамма ҳам билавермайди. Организмга ҳаддан ташқари оғирлик тушмаслиги учун «Семиртирувчи» парҳез секин ва мунтазам тутилиши керак.

Иштаҳа йўқлиги, тартибсиз овқатланиш, қўпол парҳез, фаол ҳаёт тарзи, стресс, ҳая­жон, дам олишга вақт йўқлиги, депрессия, овқат ҳазм қилиш муаммолари, аллергия, гормонал ўзгаришлар, ғурра касалликлари. Ушбу юқорида келтирилганлар сабаб­лар тўйиб овқат емасликка олиб келади. Парҳезнинг асосий принциплари:


– асосий таом истеъмол қилишдан олдин ярим стакан сабзавот ёки мева шарбатини ичинг, бу сизнинг иштаҳангизни оширади;
– кунига 5-6 маҳал белгиланган вақтда овқатланинг;
– таомномангизга ўзингизга энг кўп ёқадиган таомларни киритинг;
– кучли таомлардан кейин, масалан кечки овқатдан кейин 30 дақиқача дам олинг;
– лимонўт ичинг, у тинчлантиради ва овқат ҳазм бўлиш жараёнини секинлаштиради.
Аслида бу паст калорияли парҳез бўлиши керак ва калориялар миқдори аста-секин кунига 3000-3500 га этиши керак. Протеин парҳезингизнинг 15 фоизини, ёғлар 30 фоизини ва углеводлар 55 фоизини ташкил қилиши керак. Протеиннинг яримини ҳайвонлар гўштидан олинг.
Ёғнинг овқатларга ўртамиёна ва тенг равишда тақсимланиши сизни энергия билан таъминлайди ва исталмаган овқатга иштаҳасизлик уйғониши ва кислота миқдори ошиб кетишининг олдини олади. Кунига уч чой қошиқ ва 2 қошиқ ёғ етарли, лекин соя ва кунгабоқар ҳамда зайтун ёғидан олинадиган ёғли кислоталарга тўйинтирилмаган ёғлар энг баракалидир.
Углеводларнинг сероблиги осонгина ёғли тўқималарга ўзгаради ва шунинг учун таомномангизга шакар, асал, оқ нон, мевали шарбатларни киритишингиз керак. Соя ва шунга ўхшаган ловия ўсимликлари зарурдир – лекин шу ўринда озуқавий моддаларни сингдиришга ёрдам берувчи витамин ва минералларни ҳам унутмаслик лозим.

Кун тартиби

Нонушта


Оқ ва сариқ пишлоқ ҳамда какао асосий бўлиши керак. Хилма-хиллик учун сизга қайнатилган сут билан тухум сариғи, гуруч пюресини тавсия қиламиз.

Кечки тушлик


Кечки овқат таъм учун ўртамиёна зироварлар қўшилган, биринчи буғлантирилган ва кейин қовурилиши мумкин бўлган парранда ёки бузоқ гўштидан ташкил топиши мақсадга мувофиқ. Худди шуни балиқ ҳақида ҳам айтиш мумкин. Ажойиб қўшимчалардан бири бу сарёғ ёки қуюқ қаймоқ аралаштирилган картошка пюре.

Яна ўқинг:  МУСИҚА ижро этиш ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Десерт


Семиртирувчи деликатеслар орасига сарсабил карами ва бошқа сабзавотлар солинган ҳамда ёғ (зайтун ёғи)да аралаштирилган ёнғоқ, қуритилган мевалар ва сут маҳсулотлари солинган газакни киритиш мумкин.

Кечки овқат


Тухумлардан тайёрланган овқатлар истеъмол қилиш билан кунингизни якунлашингиз мумкин.

Ҳасан ЭРГАШЕВ тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: