Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЎРВИ: Болангизнинг иситмаси кўтарилса…

02.03.2022
175 марта ўқилди
ЎРВИ: Болангизнинг иситмаси кўтарилса…

Мана, қиш фаслининг сўнгги ойи ҳам поёнига етмоқда. Шунга қарамай, ҳали мавсумий касалликлар бутунлай чекингани йўқ. Айниқса, болалар ўртасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари тез-тез учраб турибди.

Аслида, бундай инфекцияларнинг турлари кўп. Лекин уларнинг 99 фоизида касаллик аломатлари ва асоратлари деярли бир хил. Тумов, юқори ва пастки нафас йўллари яллиғланиши, баъзан йўтал, тана ҳарорати кўтарилиши шулар жумласидан.
Болалар ўртасида энг кўп учраётгани эса аденовирус инфекциясидир. Аммо айрим ота-оналар фарзандида ушбу хасталик кузатилса, тез саросимага тушиб қолишади. Шошма-шошарлик эса кўпинча нотўғри хатти-ҳаракатларларга сабаб бўлади.
Республика ихтисос­лаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори Абдуманнон АБДУҚАЮМОВ шу ҳақдаги мулоҳазаларини баён қилди.
– Кўпчилик ота-оналар болада иситма чиқишини хавфли деб ўйлайди, – дейди шифокор. – Шу сабабли уларнинг 80-90 фоизи фарзандида тана ҳарорати кўтарилса, дарров антибиотик ва бош­қа дорилар билан даволашга уринади.
Ҳатто ўзбошимчалик билан бемор боласига антибиотиклар берадиганлар бор. Бироқ бу жуда оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Масалан, ичак дисбактериозини келтириб чиқаради. Баъзи антибиотиклар эса жигарга жиддий зиён етказиши мумкин.
Шу сабабли ота-оналарга шифокор тавсиясисиз фарзанд­ларига антибиотик бермасликни доимо уқтириб келамиз.

Иситма ҳақида тўхталадиган бўлсак, бир ёшгача бўлган болаларда тана ҳарорати 38,0, бир ёшдан ошган ўғил-қизларда эса 38,5 даражагача кўтарилмаса, ҳеч қандай дори воситалари бериш тавсия этилмайди. Айниқса, антибиотиклар вирусли инфекцияларда умуман натижа бермаслигини эслатиб ўтмоқчиман.
Аксинча, уларни нотўғри қўллаш оқибатида бола саломатлигига жиддий зарар етиши мумкин. Шу боис антибиотикни фақат шифокор тавсия­си билангина олиш лозим.
Тана ҳарорати кўтарилганда тез-тез илиқ сув ёки бош­қа суюқликлар ичириш тавсия этилади. Сабаби, иситма чиққанда, организмдан катта миқдорда тер ажралиб, тана суюқлик йўқотади. Шунинг учун болага кўпроқ суюқлик ичириш мақсадга мувофиқ.
Аслида, тана ҳарорати 38,5 даражагача кўтарилиши организмнинг касалликка қарши курашаётганидан далолат беради. Яъни, организмга инфекция тушганида иситма кўтарилиши нормал ҳолатдир.
Агар болада иситма 38,5 даражадан ошса, унга парацетамол ёки ибупрофен бериш тавсия этилади. Бу дорини 3 кун қўллаш мумкин. Агар шу вақт ичида боланинг умумий аҳволида ижобий ўзгариш бўлмаса, дарҳол оилавий шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025408
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024270
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025366
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024352