Қулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?

Қулоқ пардасининг тешилишида қон кетиши, эшитиш қобилияти пасайиши, бош айланиши, қулоқда кучли оғриқ пайдо бўлади. Ташхис отоскопик текширув орқали амалга оширилади. Инфекцияни даволаш учун антибиотиклар керак бўлиши мумкин. Агар тешилиш икки ойдан ортиқ вақт давомида доимий бўлса, эшитиш суяклари занжири ёки ички қулоқнинг шикастланиши операцияни талаб қилади.

Сабаблари


Қулоқ пардасининг шикастланиши сабабларига қуйидагилар киради:
эшитиш каналига мақсадли равишда (масалан, пахта таёқчалари) ёки тасодифан нарсаларни киритиш;
портлаш ёки қулоққа шапалоқ тушириш натижасида пайдо бўлган чайқалиш;
бош жароҳати (бош суяги синган ёки синмаган ҳолда);
кескин салбий босим (масалан, қулоққа кучли аспирацион таъсир);
босим орқали шикастланиш (ҳаво парвозида, шўнғиш жараёнида);
қулоқни тозалаш пайтида, бегона жисм ёки олтингугурт тиқинини олиб ташлаш пайтида асбоблар туфайли ятрогеник тешилиш.
Қулоқ пардасининг ички жароҳатлари эшитиш суякларининг шикастланиши, уларнинг силжиши, қон кетиши, думалоқ ёки овал ойналардан перилимфатик фицула ҳосил бўлиши, бу перилимфанинг ўрта қулоқ бўшлиғига тушишига ва юзнинг асаб томирлари шикастланишига олиб келиши мумкин.

Клиник кўринишлар


Қулоқ пардаси травмаси ўткир ва тўсатдан оғриқ пайдо бўлиши билан бирга, ташқи эшитиш найчасидан қон кетиш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ва тиннитус билан бирга келади. Эшитиш қобилиятини йўқотиш кўпроқ эшитиш суякларининг шикастланиши ёки ички қулоқнинг шикастланиши сабабли содир бўлади. Бош айланиши ички қулоқнинг шикастланишини кўрсатади. Инфекция қулоққа кириши 24 – 48 соат ичида содир бўлиши мумкин, айниқса, сув шикастланган қулоққа тушиб қолса, кўп миқдордаги йиринг билан бирга бўлади.

Ташхислаш


Одатда, тешилиш отоскопик текширувда кўринади. Агар кўришга халақит берадиган қон мавжуд бўлса, уни қулоқ каналидан эҳтиёткорлик билан сўриб олиш керак. Ювишдан ва пневматик отоскопиядан фойдаланмаслик керак. Жуда кичик тешикларда аниқ ташхис учун отомикроскопия ёки ўрта қулоқнинг қаршилигини текшириш талаб қилиниши мумкин. Травма туфайли эшитиш қобилиятини йўқотиш ва даволаш фонидаги эшитиш қобилиятини йўқотиш ўртасидаги фарқни аниқлаш учун даволашдан олдин ва кейин аудиологик текширув ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Эшитиш қобилиятини тўлиқ йўқотган ёки оғир бош айланиши бўлган беморлар имкон қадар тезроқ оториноларингологга мурожаат қилишлари керак. Ташхис қўйиш, зарарни баҳолаш ва тузатиш учун диагностика операцияси талаб қилиниши мумкин. Қулоқ пардасининг катта ҳажмдаги тешилиши бўлган беморларни парданинг силжиган қисмларини тузатиш зарурлигини баҳолаш учун ҳам текшириш керак.

Даволаш

Яна ўқинг:  Хасталикка беэътибор бўлманг


Қулоқларингизни сувдан сақланг. Қулоқ пардасининг яллиғланиши учун буюрилган антибиотиклар қабули. Баъзи ҳолларда жарроҳлик талаб қилинади.
Одатда, махсус даволаниш талаб қилинмайди. Сувнинг қулоққа киришига йўл қўймаслик керак, антибиотикли қулоқ томчиларини олишнинг эса доим ҳам ҳожати йўқ. Аммо инфекция тешикларга кириб кетган бўлса, кенг спектрли оғиз орқали қабул қилинадиган антибиотиклар ёки антибиотикли қулоқ томчилари билан профилактика ўтказиш зарур.
Одатда, тешиклар ўсиб, ўз-ўзидан ёпилади! Аммо агар тешилиш 2 ойдан узоқ давом этса, операция қилиш тавсия этилади. Доимий эшитиш қобилияти пасайиши жарроҳлик текшируви ва тузатишни талаб қиладиган оссикул­яр занжирнинг шикастланишидан келиб чиқиши мумкин.
Кўп ҳолатларда қулоқдаги тешилишлар ўз-­ўзидан даволанадиган даражада кичик ҳолатда бўлади. Соғайиш жараёнида қулоқ қисми қуруқ қолиши керак. Инфекция ёки жиддий юқумли касаллик бўлмаса, маҳаллий ёки тизимли антибиотиклар талаб қилинмайди.
Жарроҳлик икки ой давомида тузалмайдиган жароҳатлар ва тешикларни тиклаш учун амалга оширилади.

Дурдона МУРОТАЛИЕВА,

Тошкент тиббиёт академияси талабаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: