Қошни қандай ўстириш мумкин?

Энг чиройли пардоз ҳам, агар қошлар юзга мос бўлмаса, мукаммал кўринмайди

Воситалардан фойдаланинг

Қошни ўстириш учун махсус ишлаб чиқилган кондиционерлар, гел, мой ва ёғлар – қошлар ва кип­рикларингиз тезроқ ўсишига ёрдам беради. Шуни ёдда тутингки – кимгадир мос келган восита сизга мос келмаслиги мумкин. Қош ўсиши учун бир эмас, балки бир нечта фаол воситаларни ишлатиш керак бўлиши мумкин. Воситаларни кунига икки марта ишлатиш тавсия этилади: эрталаб ва кечқурун.

Витаминлар ичинг

Витаминлар ва биологик фаол қўшимчалар бир зумда эффект бермайди. Аммо мунтазам равишда қабул қилиш, қошлар ва сочлар сифатини бошқа воситалар билан ишлатилганда бир неча маротаба оширади. Витаминлар одам организми ичидан таъсир қилиб, ташқи кўринишга яққол натижани намойиш этади. Соч ва тирноқларни озиқлантириш ва мустаҳкамлаш учун мўлжалланган витамин комп­лексларини ва фойдали таомларни танланг. Калций, А витамини, Э ва Б гуруҳи витаминлари нафақат сочлар учун, балки қошлар учун ҳам фойдали.

Чиройли бўяшни ўрганинг

Мукаммал кўриниш учун қошларни умуман бўямасдан иложи йўқ: қошлар нотекис ўсади. Қош орасидаги бўшлиқларни тўлдириш керак. Энг яхши усуллар – қалам, тенлар ва қош учун махсус лайнерлар. Уларнинг ёрдами билан «табиий» тук­ларни чизиш жуда осон. Энг асосийси ўзингизга тўғри келадиган бўёқ ранги ва ишлаб чиқарилиш формасини танланг.

Қошларни таранг

Аста-секин ўсаётган сочлар турли йўналишларда ўсишлари мумкин. Биз уларга аниқ йўналишни кўрсатишимиз керак. Энди ўсаётган нотекис қош толаларини шаффоф гел билан сочларингизни тарагандай тараб, ишлов беринг.

Тўлиқ ўсгунича яширинг

Қошларингиз секин ўсаётган бўлса ва уларнинг кўриниши сизга умуман ёқмаса, улардан эътиборни тортиш усулларидан фойдаланинг. Масалан, ўзингизга мос келадиган, узунроқ чўлка (пешанагажак) қирқинг. Лабингизни ёрқин лаб бўёғи билан бўянг. Эсингизда бўлсин, қошларга яқин жойлашган ўткир чизиқлар фақат уларга эътибор қаратади, шу сабабли қош тепасидан текис чўлка қирқманг.

Хина ёки бўёқ билан бўяб кўринг

Қошлар гўзаллиги ҳаётни ўзгартиради. Камида икки ҳафтага бўлса ҳам. Қошларнинг сизга мос келадиган шаклини чиқариб бериш учун мутахассисга мурожаат қилган яхшироқ. Бу тўғри ролни танлашга ёрдам беради, бўёқни ажратиб турмайди ва керакли шаклни чизади. Узоқ ранг сақловчи бўёқ ёки хина танлашда ёрдам беради.

Шаклини аниқланг

Яна ўқинг:  Чиройли “қалпоқча”лар жозибасига учманг

Бир неча ойдан сўнг натижани сезасиз – қошлар узунроқ ва қалинроқ бўлади, шунда шаклини аниқлаш керак. Қошларга тўғри келадиган шаклини аниқлаш учун, таниқли шахсларнинг фотосуратларини кўриб чиқинг. Портрет ўхшашлик эмас, балки юзнинг шакли, пешонанинг баландлиги, юз ўлчами ва кесилишини таққосланг. Агар юзингиз кенг ва кўзларингиз катта бўлса, қалин қошларидан қўрқманг. Агар юз чизиқларингиз кичик бўлса, катта қошлар, аксинча, юз ифодасини қўполлаштиради. Асосийси мувозанатни сақлаш керак. Бунинг учун болаликдаги фотосуратларингизни кўриб чиқинг, табиатан сизга берилган қош сизга энг мос келадиган қош ҳисобланади, ўша шакл­нинг мукаммалроқ кўринишини ифодалашга ҳаракат қилинг.

Дилрабо МУРОТАЛИЕВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: