Бўғим касалликларида қандай муолажалар зарур?

Артрит (бўғимлар яллиғланиши)ни ўз вақтида даволаш жуда муҳим ҳисобланади. Касаллик ривожланиб кетмасдан аввал бемор
парҳез тутиши, аччиқ, шўр ва ёғли таомлардан ўзини тийиши лозим.

Шунингдек, даволовчи жисмоний машқларни ҳар куни бажариш лозим. Бўғимлар яллиғланишини даволашда исириқ солинган ваннада ўтиришнинг ҳам фойдаси катта.
Зарарланган бўғимларни ҳаракатлантириб туриш касаллик ривожланишининг олдини олади. Ҳар бир киши остеоартроз ёки артритга чалинмаслик учун қаттиқ совқотишдан сақланиши зарур. Спиртли ичимликлар ичиш ва тамаки чекиш ҳам бўғим хасталикларига имкон яратади. Масалан, тамаки чеккан пайтида томирлар йўли тораяди, бўғим тўқималарининг озиқланиши бузилади, қон томирлар фаолияти издан чиқади.
Бундан ташқари, совуқ ва зах хонада ўтирманг, об-ҳавога қараб кийининг, елвизаклардан ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Бодом ёғи қиздирувчи ҳусусиятга эга. Уни оғриётган жойларга суртиб уқаланса оғриқни қолдиради, бўғимлардаги модда алмашинувига ҳам даво бўлади.
Седана асаб тизимини тинчлантириш баробарида организмдаги яллиғланиш жараёнларини ҳам бартараф этади. Бунинг учун эрталаб ва кечқурун 5-10 дона седана донларини қайнаган илиқ сув билан чайнамасдан ютиш лозим. Бир ҳафта давомида ушбу муолажани бажариб, сўнг бир ҳафта дам олинг. Кейин яна шу тартибда давом эттирасиз .

Газанда ўт шарбати, табиий асал ва тоза спиртдан беш ошқошиқдан олинади ва аралаштириб музлатгичга қўйилади. Икки ҳафта турсин. Шундан сўнг кунига уч маҳал овқатланишдан олдин бир ошқошиқ ичиб турилади. Даво муддати – олти ой.
Олча меваси уруғларини майдалаб, бир ошқошиғи бир стакан қайноқ сувга солинади. 20 дақиқа қайнатиб, тиндирилади. Қайнатмадан кунига 3-5 маҳал овқатланишдан олдин 2-3 чойқошиқ ичилади.
Қадимги табиблар ошқовоқ мағзини чўққа кўмиб пиширганлар ва бўғимлар яллиғланишини шу малҳам билан тузатганлар.
Карам баргларини иссиқ сувга бир дақиқа солиб қўйинг, сўнг сувини силқитиб илиқ ҳолида тиззаларга қўйиб боғланг. Бир неча соат турсин. Бу муолажа тизза бўғимларида тўпланган «тузлар»ни тортиб олади.
Қариқизнинг япалоқ баргларини ҳам оғриган жойга ҳўйиб боғланса артрознинг ривожланишини тўхтатади.
Зира солиб дамланган чой бўғим дардларини даволашда наф бериши аниқланган. Бу ичимлик ичиб турилганда энг кучли антибиотиклардан ҳам кўпроқ таъсир қилиб, бўғимлар яллиғланишини йўқотади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бўғимлар яллиғланиши (артрит) чала ё нотўғри даволанса бора-бора сурункали тус олади. Яъни касаллик ривожланиши кучайиб суякларга ҳам ўтади, уларни емира бошлайди. Қарабсизки, дард тез-тез қайталаб беморни анча қийнаб қўяди.

Касалликнинг олдини олиш учун киши ўзини чиниқтириши, мунтазам бўғимларини ҳаракатлантириб туриши, шунингдек мириқиб ухлаши, очиқ ҳавода сайр қилиши ҳамда витаминга бой таомлар ва мева-сабзавотларни истеъмол қилиши лозим.
Бордию бўғимларда оғриқ пайдо бўлса, дарҳол оила шифокорига мурожаат қилиб сўнгра тавсия қилинган даво чораларини кўриш зарур. Акс ҳолда касаллик ривожланиш босқичига ўтади, шундан сўнг уни тузатиш анча қийинлашади.

Яна ўқинг:  Шизофрения касаллигининг ривожланиш сабаблари

Холмурод ДАДАЕВ,

тиббиёт фанлари номзоди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: