Самарқанд сеҳрини ҳис этиб…

    Ер юзининг сайқали Самарқанднинг таърифи етти иқлимга маълум. Айниқса, кун сайин ривож топаётган туризм салоҳияти маҳаллий ва хорижий туризм ишқибозларини ўзига чорламоқда. ”ERIELL Group” компанияси томонидан бир гуруҳ журналистлар учун  Самарқандга уюштирилган пресс-турда янгидан жамоатчиликни қизиқтираётган туризм жозибаси яна бир бор таништилди.

   Журналистлар дастлаб муҳташам “Конгресс хол” мажмуаси билн танишдилар. Ушбу мажмуа иш бошлагандан буён бир қанча халқаро анжуманларга мезбонлик қилди. Замонавий архитектура мезонлари асосида барпо этилган ушбу иншоот  янги  туризм шаҳарчасини безаб турибди.

– Иншоотлар қулайлиги, замонавийлиги ва янгича услубдаги шакли шамойили билан ўзига тортади, – дейди маркетолог Динара Аҳмедова. – Мажмуанинг”Оранжерия” зали қадимий тамаддунлараро узвийликни жамлаган. Унда замонавий безаклар билан бирга Шарқ дунёсида донг таратган алломалар ҳайкалчалари мавжуд. Шунингдек, улар яратган асарларининг кўчирилган нусхаси бор.

    Кейинги ташриф Самарқанд халқаро аэропортигига бўлди. Очиқ китоб шаклидаги бу бино узоқдан одамни ўзига жалб қилади. Унда йўловчиларнинг дидига мос замонавий безаклар, турли савдо нуқталари бир неча қаватлардан ўрин олган. Кейинги  манзил Имом ал-Бухорий мажмуасининг янги қурилаётган мажмуаси бўлди.

– Янги мажмуа қурилишига жаҳоннинг энг нуфузли давлатларидан мутахассислар жалб  қилинган. Ҳозирда бетон монолит ишлари тугалланган, – дейди  қурилиш ташкилоти масъул ходими Азиз Жўраев. – Мажмуа атрофи халқаро талабларга жавоб берадиган тўхташ жойлари, аҳоли учун тураржой ва бир қанча иншоотлардан иборат.

Шу куни журналистлар янги барпо этилаётган туризм шаҳарчасига дарахт кўчатлари ўтқаздилар.

Амалия СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  Қариндошга қуда бўлманг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: