Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳар бир совитгичда бор зарарли маҳсулотлар

21.08.2017
44 марта ўқилди
Ҳар бир совитгичда бор зарарли маҳсулотлар

Мутахассислар кўпчилик одамларнинг менюсида зарари ҳақида унутиб қўядиган маҳсулотлар борлигига ишончи комил.

Диетологлар аксарият одамлар эътибор ҳам қилмасдан доимий равишда зарарли маҳсулотларни истеъмол қилади деб ҳисоблайди. Бунга тайёр маҳсулотларни истеъмол қилиш, чанқоқни газли ичимликлар билан қондириш ва тайёр соуслардан фойдаланиш одатларини мисол келтириш мумкин.

Майонез маҳсулотининг 100 граммига 40 грамм ёғ тўғри келади. Бу эса жуда кўп – сизнинг сабзавотли салатингиз майонез қўшишингиз билан калорияли бомбага айланади. Бундан ташқари, унда шакар ва туз ҳам кўп. Шунинг учун ундан, бошқа исталган тайёр қайлалар каби, воз кечган маъқул. Агар салатга майонез қўшмоқчи бўлсангиз, уни мустақил тайёрланг ёки уйда тайёрланган маҳсулотни харид қилинг.

Ширин газли ичимликни олимлар Ғарбда семириш эпидемияси ва қандли диабетнинг сабабларидан бири деб ҳисоблайди. Бундай ичимликларда шакар жуда кўп, фойдали моддалар эса умуман йўқ. Газли ичимликларни доим ичсангиз, жуда кўп ортиқча калория ва шакар истеъмол қиласиз ва бу соғлиғингиз ҳолатида акс этиши мумкин.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025359
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025333
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.2025284
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024230