Нафас олишга қийналяпсизми?
Нафас олишнинг қийинлашиши коронавирусга хос энг кўп тарқалган симптомлардан бири ҳисобланади. Шифокорлар ҳатто касаллик яққол сезилмаган, симптомлар ОРВИга ўхшаган ва нафас олиш кескин ёмонлашган тақдирда, тез ёрдамга мурожаат қилиш кераклигини билдиради.
Қачон шифокор чақириш керак?
Нафас олишнинг ёмонлашиши ва қисиши нафақат пневмония, балки юрак хуружи, инсулт, мия шикастланиши, бронхиал астма ва ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа жиддий касалликларда ҳам кузатилиши мумкин. Агар тана ҳарорати 38,5 даражадан юқорига бўлса, нафас олиш қийинлашса, шунингдек, кўкрак соҳасида дискомфорт ҳис қилинса ва нафас қисиши тез-тез такрорланадиган бўлса, зудлик билан табиий ёрдамга мурожаат қилиш керак.
Нафас олишни енгиллаштириш учун нима қилиш лозим?
Биринчи навбатда, тўғри вазиятни танлаш керак. Нафас олиш қийинлашганда осмонга қараб ётиш керак эмас. Бу вақтда қорин билан ётиш керак. Шунингдек, парвозда хавф кузатилган вақтда эгаллаш керак бўлган вазиятни танласа ҳам бўлади. Бунинг учун бироз олдинга эгилиб ўтириш, қўлларни тизза устига қўйиб қучоқлаш, бошни пастга тушириш керак.
Нафас машқларини бажаринг
Ҳатто оддий нафас машқлари ҳам ўпкалар фаолияти ва аҳволини яхшилайди, қоннинг кислород билан яхшироқ таъминланишига ҳисса қўшади. Шу сабаб ҳам йўқ деганда кунига 5 дақиқа вақтни нафас машқларини бажаришга ажратиш тавсия қилинади.
Нафас олиши қийинлашганларга эса қуйидаги машқни бажариш тавсия қилинади:
Чуқур нафас олиб 5-6 сония давомида ушлаб туринг ва чиқариб юборинг. Ушбу кетма-кетликни бир неча марта такрорлагандан кейин йўталиб кўринг. Машқ бажаргандан кейин бош айланиши кузатилиши мумкин. Аммо ушбу ҳолат тез орада ўтиб кетмаса, бефарқ бўлмаслик ва тиббий кўрикдан ўтиш тавсия қилинади.
Шерзод МУХТОРОВ,
аллерголог-иммунолог