Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ОДАМ НЕГА ХУРРАК ОТАДИ?

24.03.2022
216 марта ўқилди
ОДАМ НЕГА ХУРРАК ОТАДИ?

Хуррак отишга кўпинча бурун-халқум тузилишидаги ўзига хос туғма хусусиятлар ёки сурункали яллиғланиш касалликлари: тумов, гайморит, тонзиллит, шунинг­дек, бурун полиплари ва аденоидлар сабаб бўлади. Бунда юмшоқ танглай ва лак­лук яллиғланади ҳамда бир мунча қалин тортади, бурун-ҳалқумга кириш йўли тораяди ва унда манфий босим ҳосил бўлади.

Уйқуда оғиздан нафас олганда ҳаво оғиздан бурун-ҳалқумга ўта туриб юмшоқ танглайни тебратади, натижада одам хуррак отади.
Хуррак отаётган пайтда одам бошқа ёнбошга ағдарилиб олганда хуррак кўпинча тўхтайди. Хуррак отмаслик учун қуйидаги оддий тадбирни қўллаб кўринг: кечқурун ётишдан олдин газламани ёстиқча шаклида бир неча қават қилиб қаттиқроқ қилиб бук­лаб олинг-да, энсага қўйинг, устидан дока билан бошингизни қўшиб боғланг. Шундай қилсангиз, чалқанча ётолмайсиз, ёнбош­лаб олишга мажбур бўласиз.

Агар бу усул ҳам ёрдам бермаса, врачга боринг. Бурундан нормал нафас олишни тиклаш учун баъзан операция қилишга тўғри келади. Бироқ бунда физиотерапевтик муолажалар (механик микромассаж, иссиқлик таъсири) ҳам яхши ёрдам беради. Ана шундан кейин юмшоқ танглай ва лаклук ҳажми нормаллашиб қолади, бурундан эркин нафас олиб, хурракдан қутуласиз.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025379
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024243
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025343
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024327