Сурги дорилар зарари борми?

Қабзиятдан қийнал айрим беморлар парҳезни ташлаб, сурги дориларга ўтиб олишади. Кейин эса дорига ўрганиб қолишдан чўчишади.

Сурги дориларни таъсири бўлиши рост. Аммо кўникма ҳосил бўлса, организмингиз ўзини-ўзи эплолмай қолади. Бунинг эса фойдадан зарари кўп. Яхшиси, бир-икки марта сурги дорисидан фойдалангач, овқатланиш тартиби ва турмуш тарзини яхшилашга ҳаракат қилиш тўғри бўлади.

Қабзиятнинг сабабларини билишдан олдин қуйидаги ҳолатларга диққат қаратиш лозим. Ушбу ҳолат йўғон ичак ҳаракат тизимининг бузилиши, ҳазм фаолиятининг меъёрда эмаслиги, асаб билан боғлиқ ўзгаришлар, стресс, кам суюқлик ичиш, камҳаракатлилик туфайли пайдо бўлади. Қабзият организмга жиддий зиён етказиши мумкин. Шу боис бепарволик ярамайди. Касалликни даволашда таомнома ва баъзи тавсияларга эътибор қаратиш лозим. Аввало бир кунда 4-5 маҳал оз-оздан овқатланиш, кўпроқ суюқлик ичиш лозим. Мева ва сабзавотларни канда қилинмаслиги керак.

Ширинликлар, оширма хамирдан тайёрланган пишириқлардан воз кечилади. Ҳар куни ярим соат пиёда юриш керак. Бу ичакларни ҳаракатга келтиради. Ҳожатга чиқишда қовуқ тўлишини кутиб ўтирмаслик лозим. Бу ҳам қабзиятга олиб келиши мумкин.

 Нодира ҲАМРОЕВА,

олий тоифали шифокор-терапевт

Яна ўқинг:  Балоғат даври – жадал ўсиш палласи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: