Оила-маҳалла-таълим муассасаси: тарбиянинг олтин занжири

Республика Болалар кутубхонасида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан “Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги” мавзусида республика ўқув-амалий семинари ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви ҳамда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими, Республика Маънавият тарғибот, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказлари вакиллари иштирок этган мазкур семинарда бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришларнинг ёшлар онгига таъсири ҳақида сўз борди.

Ёшлар тарбияси йўлида ота-она, қўни-қўшни ва кенг жамоатчилик, ўқитувчи ва мураббийлар ҳамкорлиги ўғил-қизларимизнинг улуғ аждодларимизга муносиб авлод бўлишларига муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз. Шу боис мамлакатимизда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Ана шу ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад – ҳар томонлама ривожланган авлодни тарбиялашда оилалар, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорликда олиб борадиган фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, фарзанд тарбиясида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик фаоллигини ошириш лозимлиги семинарда алоҳида қайд этилди. Шунингдек, ўқув-амалий семинар якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Яна ўқинг:  Болаларда ўсиш гормони нимага боғлиқ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: