Юртимизда маънан ва жисмонан баркамол авлодни вояга етказиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Маълумки, бошланғич таълим умумий ўрта таълимнинг асосий пойдевори бўлиб, ўқувчиларнинг келгусидаги муваффақияти, уларнинг ҳар томонлама камол топиши кўп жиҳатдан бошланғич таълимининг сифатига боғлиқ. Айни вақтда республикамиздаги умумтаълим мактабларида бир юз ўн минг нафардан зиёд бошланғич таълим ўқитувчилари фаолият кўрсатмоқда. 2013-2014 ўқув йилида 1-4 синфлар учун жами 164 номда ўн миллион нусхадан ортиқ дарсликлар чоп этилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида “Умумий ўрта таълимда бошланғич таълимнинг методик таъминоти: муаммолар ва келгусидаги вазифалар” мавзуида ўтказилган видеоконференцияда ҳам бошланғич синфларда ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш вазифаларига тўхталиб ўтилди.
Ушбу видеоконференцияда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари ва малака ошириш институтлари, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари бошлиқлари, туманлардаги бошланғич таълим бўйича фан уюшмаси раислари, таянч мактаб директорлари ва ўқитувчилари, тажрибали, илғор ва ижодкор ўқитувчилар иштирок этди. “Замонавий муаллим қиёфаси”, “Бошланғич синфларда инновацион технологиялардан фойдаланиш”, “Бошланғич таълим ўқитувчилари малакасини ошириш – муаммо ва уларнинг ечими” каби мавзулар юзасидан маърузалар тингланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатТиббий ислоҳотлар – амалда
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни сифатли дори-
Тиббий сабоқларЭмлаш муолажалари сифати кафолатланганми?
Ҳар бир давлатнинг ўз миллий эмлаш жадвали мавжуд. Юртимизда ҳам шундай миллий эмлаш жадвали бор. Унга кўра, ҳар бир боланинг туғилганидан то 16 ёшгача эмланиши мажбурийдир. Фуқаро
СаломатликОна сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди
Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис
Саломатлик«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа
