Диққат! Танлов!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди

“Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтиришда, атроф-муҳит муҳофазасини кучайтиришда, мамлакатда экотуризмни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ижтимоий шерикликнинг ролини юксалтириш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа-буюртманомалари қабул қилинади:

  1. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бажарилиши устидан жамоатчилик экологик назоратини ўрнатиш, маҳаллаларнинг санитария ҳолатини яхшилаш.
  2. Аҳоли яшаш пунктларининг қулай экологик ва санитария ҳолатини таъминловчи аниқ жамоат чораларини ва самарали механизмларини амалга ошириш.
  3. Болалар, ўсмирлар, ёшлар оилавий туризмини, ёши улуғ инсонлар учун ижтимоий туризмни ривожлантириш, туризмнинг ижтимоий ролини ошириш чораларини кўриш ва аҳоли ўртасида экологик туризмни ривожлантириш.
  4. Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари ҳақидаги ахборотларни миллий ва хорижий ОАВларида кенг тарқатишга, мамлакат ҳудудларида глобал интернет тармоғидан фаол фойдаланган ҳолда туристик ахборот марказларини ривожлантиришга кўмаклашиш.
  5. Қишлоқ жойларида ва ижтимоий инфратузилма объектларида ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан самарали фойдаланишнинг замонавий илғор технологияларини амалиётга жорий этиш.
  6. Болалар ва ёшлар спортини янада ривожлантиришга шароитлар яратиш орқали аҳоли кенг қатламларини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.
  7. Туғиш ёшидаги аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлашга, туғруқлар оралиғини узайтиришга, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.
  8. Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга, соғлом оилани шакллантиришга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
  9. Ижтимоий инфратузилма ривожига, сифатли коммунал хизматлари кўрсатишга, нуронийларнинг маиший яшаш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш.
  10. Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллаларда санитария-экологик ҳолатни яхшилаш соҳаларида ижтимоий акциялар ва тадбирлар ўтказиш орқали аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш.
  11. Соғлиқни сақлаш ва ўқув муассасаларида экологик тоза ва қайта тикланадиган энергия манбаларини янада жорий қилиш.
  12. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маҳаллалар ҳудудларида, айниқса, қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш.
  13. Ёшлар ўртасида турли юқумли касалликларнинг олдини олиш учун соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда туркум тадбирлар ташкил этиш.
  14. Имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий кўникмасини таъминлаш, уларни фан, санъат ва спортнинг турли йўналишларига жалб этиш юзасидан амалий чораларни рўёбга чиқариш.
  15. Оилада соғлом турмуш тарзи анъаналарини мустаҳкамлаш, “Ватан тараққиёти оиладан бошланади” шиори остидаги лойиҳаларни амалга ошириш, атроф-муҳитдаги салбий омилларнинг аҳоли саломатлигига зарарли таъсири олдини олишга кўмаклашиш.
  16. Чиқиндиларни қайта ишлаш, электр энергияси ва сувни тежовчи замонавий инновацион технологияларни кенг қўллашга кўмаклашиш.
  17. Аҳолининг, айниқса, ўсмир қизларнинг рационал овқатланиш, камқонликнинг олдини олиш ва бошқа соҳалардаги тиббий маданиятини юксалтириш.
  18. Аҳолининг санитария-эпидемиологик вазиятдан хабардорлигини ошириш, уй ва бошқа ҳайвонлардан тарқаладиган юқумли касалликлар профилактикасига кўмаклашиш.
Яна ўқинг:  Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-44)

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
  2. www. fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг устави (низоми) нусхаси.
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

6.3-, 4–ва 5-бандларда кўрсатилган ҳужжатлар раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.

  1. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2017 йил 10 майдан 15 июнгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www. fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар:

(0-371) 239-26-76,239-26-64.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: