Мустақиллигимизнинг 22 йиллик байрами арафасида Президентимиз Ислом Каримов фармонига мувофиқ мамлакатимиз тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фидойи ва ташаббускор юртдошларимиз Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланган эди. Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллиги арафасида мазкур мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган “Парламентаризм билимдони” мавзусида ёшлар ўртасида ўтказилган анъанавий онлайн-викторина ғолиблари ва фаол иштирокчилари тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги “Маънавият ва маърифат” марказида миллий қадриятларни ривожлантириш ва уларни ёш авлодга етказишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Пoйтaxтимиздa “Камолот” шахмат тахтаси” VI анъанавий республика турнирининг финал босқичи бошланди. Мазкур турнирнинг жорий йилги саралаш босқичларида мамлакатимизнинг барча ҳудудидан 245 минг нафар ўқувчи иштирок этди.
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллиги муносабати билан замонавий болалар спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди.
6 июль куни Ўзбекистонда 342та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 10362 ҳолат), 106 нафар бемор соғайди, 3 киши вафот этди. Шу вақтгача 6690 беморга жавоб берилган, 37 киши вафот этган, шифохоналарда 3697 нафар бемор даволанмоқда.…