Андижонда “Юксак маънавиятли авлод” республика ёшлар фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Республика Маънавият тарғибот маркази ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур фестивалда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларининг 350 га яқин ўқувчи ва талабалари иштирок этди. Иштирокчилар “Президент асарлари билимдони”, “Мустақиллик тарихи билимдони”, “Энг иқтидорли ҳунарманд”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Ватан куйчиси”, “Юксак маънавиятли авлод”, “Бадиий ижод” каби йўналишларда ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказди.
– Юртимизда биз, ёшларнинг билимли, кучли ва интеллектуал юксак салоҳиятли инсонлар бўлиб вояга етишимиз учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд, – дейди Бўз педагогика коллежи ўқувчиси Нурхон Турғунбоева. – Бугун фестивалда “Бадиий ижод” номинациясининг шеърият йўналишида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдим. Ижодим мутахассислар эътирофига сазовор бўлганидан хурсандман.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Иқтисод«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва о
МаданиятҲАРБИЙЛАР УЧУН ТИББИЙ КЎРИК
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, ёшлар орасида
Тиббий туризмЗоминда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази вакиллари иштирокид а Жиззах вил
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
