ҲАРБИЙЛАР УЧУН ТИББИЙ КЎРИК

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида тизимли ишларни олиб бормоқда.

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида фонднинг тиббий-ижтимоий патронаж тизими орқали сўнги икки ой давомида 72 та ҳарбий объектда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг 6650 нафар оила аъзолари учун тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик давомида ультратовуш, электрокардиография, кольпоскопия текширувлари ўтказилди.

Шунингдек, тиббий кўрик давомида 4820 нафар ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий мультимедиа технологияларини қўллаган ҳолда маърузалар ташкил этилиб, мавзуларга оид видеофильмлар намойиш қилинди.

Светлана ИНАМОВА,

“Соғлом авлод учун”

халқаро хайрия фонди

Бошқаруви раиси

Яна ўқинг:  ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР МУҲОФАЗАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: