«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва онахонлар, аёллар ва болаларни манзилли тиббий кўрикдан ўтказишди. Дори-дармонлар, гигиеник воситалар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Жиззах вилояти ҳудудий филиали ходимлари Шароф Рашидов туманидаги «Умар», «Нонисангил», «Совунгарлик», «Сарайлик» МФЙларда яшовчи 380 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказишди. 270 нафар кам таъминланган фуқарога мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Ногиронлар, кексалардан манзилли хабар олинди. Юқумли касалликлар профилактикаси юзасидан ташвиқот ишлари олиб борилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти ҳудудий филиали ходимлари Сайхунобод туманидаги Турон маҳалласида аёллар дафтарида руйхатда турувчи аёллар ва ногиронлиги бор аҳолининг 60 нафарини тиббий кўрикдан ўтказишди. Дори-дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали ходимлари Янгийўл туманидаги «Гулис­тон» МФЙнинг бир қатор кўчаларидаги хонадонларда истиқомат қилувчи 104 нафар кам таъминланган аҳоли вакилларини тиббий кўрикдан ўтказди. УТТ текшируви ташкил этилиб, дори-дармонлар берилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Фарғона вилояти ҳудудий филиали ходимлари Данғара туманидаги «Оқтепа» МФЙ, Марғилон шаҳридаги «Нодирмат» МФЙ, «Наврўз» МФЙларда 764 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказишди. 166 нафар киши УЗД, 39 нафар киши ЭКГ қилиниб, дори-дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Хоразм вилояти ҳудудий филиали ходимлари Тупроққалъа тумани «Саримой» ҚВПда чегарачилар оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Дори-дармонлар тарқатилди.

Яна ўқинг:  Она мадҳи сатрларда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: