БАХТЛИ БОЛАЛИК

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги “Дўстлик” маданият уйида “Обод турмуш йили”га бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.

“Обод юртнинг бахтли болаларимиз” деб номланган ижтимоий-маънавий тадбирда туманнинг “Оқтепа”, “Дўстлик” каби маҳаллалари фаоллари, тумандаги таълим масканлари ўқувчи-ёшлари, талабалар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Шавкат Азимжонов ўз сўзида, туманда ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб камолга етиши учун яратилган шарт-шароитлар, бу борада олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар хусусида тўхталиб ўтди. Карате бўйича жаҳон чемпиони Мария Ким ҳам сўзга чиқиб, юртимизда болалар спортига қаратилаётган эътибор ҳақида айтиб ўтди. Тадбир сўнггида “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ижросидаги концерт дастури йиғилганларни хушнуд этди.

Меҳрихон ОРТИҚОВА,

Юнусобод туманидаги Хорижий тиллар академик лицей ўқувчиси

Яна ўқинг:  БЕҒАРАЗ КЎМАККА ҲАМИША ШАЙ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: