Эътибор ва ғамхўрлик халқимизга хос фазилат

3 декабрь – халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 15 нафар имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди. “Амери – Керз” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари тиббиёт мутахассислари, жамғарма ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Фарзанд ота-онанинг ишончи, кўзининг оқу қораси, ҳаёт гултожидир. Ҳар бир ота-она дунёга келган фарзандига меҳр қўри билан тарбия беради, унинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши йўлида етарли шароитларни яратишга ҳаракат қилади.

Лекин ҳаётда кўнгли кемтик, кўмакка муҳтож ногирон болалар ҳам борки, бугун жамиятимизда уларга меҳр кўрсатиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

– Мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг асосий бўғини бўлмиш ижтимоий ҳимоя масаласида самарали ишлар амалга оширилаётир, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди мутахассиси Б.Очилов. – “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда юртимизнинг қатор хайрия ташкилотлари билан ҳамкорликда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган қатламига мурувват ва хайрия ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда. Меҳр ва муҳаббат уларга ҳеч ким эътибордан четда эмаслигини, бу Ватанда инсон қадри ҳар нарсадан азизлигини англатади.

Ушбу тадбирда йиғилганлар мамлакатимизда амалга оширилаётган мана шундай хайрли ишлар имконияти чекланган инсонларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада кучайтиришини таъкидлашди.

– Ўғилларим Ҳасан ва Ҳусан туғма ногирон. Ҳозир улар олти ёшда. Ҳукуматимиз томонидан бизга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад миннатдормиз, – дейди Дилрабо Исломова.

Фарҳод ТОЛИПОВ

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015/12-13)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: