Асрлар оша барҳаёт санъат

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида “Асрлар оша барҳаёт санъат” деб номланган кўргазма ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон халқ устаси Алишер Нарзуллаевнинг ижод намуналари томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.

А. Нарзуллаевнинг ижодий ишлари мамлакатимиз ва хорижда яхши маълум. У Ғиждувон кулолчилик мактаби анъаналари ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ижодкорлардан. Устанинг нафис ижод намуналари мамлакатимиз, АҚШ, Франция, Германия, Япония ва бошқа давлатларда ўтказилган бир қатор кўргазмалар, кўрик-танловлар, санъат фестивалларида юқори баҳоланган. Моҳир кулолдан касб сирларини ўрганган ижодкорлар бугунги кунда мамлакатимиздаги бир қатор ижодий ташкилот ва бирлашмаларда меҳнат қилмоқда.

Ғиждувон кулолчилиги нақш ва чизгиларининг яхлит ва кўркамлиги, мукаммаллиги, оловранг, тўқ қизғимтир, сариқ, зумрад каби рангларнинг самарали қўлланилиши билан санъат мухлисларининг эътиборини қозонган. Бу жиҳатлар А. Нарзуллаевнинг ижод намуналарида ҳам яққол кўзга ташланади.

Кўргазмада моҳир устанинг икки юздан ортиқ кулолчилик иши намойиш этилмоқда.

 

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Ҳалолликнинг йўли нурафшон

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: