Замин оҳанглари

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика халқ ижодиёти ва маданий маърифий ишлар илмий-методик маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston” телерадиоканали Давлат унитар корхонаси, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамғармаси каби тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Болалар фольклор жамоаларининг “Қўҳна замин оҳанглари” республика телефестивалини ўтказишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилда қабул қилинган “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан болалар фольклор жамоаларининг “Қўҳна замин оҳанглари” республика телефестивали жорий йилнинг декабрь ойидан 2014 йилнинг апрелигача ўтказилиши белгиланди.

Мазкур фестивални ўтказишдан мақсад Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда фаолият олиб бораётган болалар фольклор жамоалари ижодий фаолияти билан яқиндан танишиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ёшлар онгига сингдириш, номоддий маданий меросни муҳофаза қилишдан иборат.

Болалар фольклор жамоаларининг “Қўҳна замин оҳанглари” республика телефестивалида биринчилардан бўлиб, Сурхондарё вилояти Бойсун туман маданият ва спорт ишлари бўлими қошидаги “Қуралай” болалар фольклор-этнографик ансамбли ўзининг янги томоша дастури билан иштирок этади.

Муҳаммаджон ҚОЗОҚБОЕВ,

Республика Халқ ижодиёти маркази бўлим бошлиғи

Яна ўқинг:  Обод диёрнинг бахтиёр боласиман

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: