САМАРАДОРЛИК ЙЎЛИДА

Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бугун бундай ташкилотлар демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Адлия вазирлигида 8 январь куни “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинган нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уларнинг қонуний асосда яратиб берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат томонидан улар фаолиятини ривожлантириш борасида берилаётган кенг имтиёзлар, уларнинг мамлакатни модернизация қилишдаги ролини мустаҳкамлаш, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва Низом талабларига риоя этилиши бўйича маърузалар ўқилди. Бундан ташқари-нодавлат нотижорат ташкилотларининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилишлари бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Бу борада қонунбузарликларга йўл қўйган айрим ташкилотларнинг қандай хатоликларга дуч келганликлари нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солишда қабул қилинган қонунлар асосида айтиб ўтилди. Шунингдек уларга тегишли чоралар кўрилганлиги ва бундай қонунбузарликларга йўл қўйилмаслиги учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида Республика Адлия вазирлиги ахборот берди.

Давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  ТИШЛАР СОҒЛОМ БЎЛИШИНИНГ ОДДИЙ УСУЛЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: