Жажжиларга шодлик улашиб

ёхуд ҳамкорлик самаралари

Болалик – беғубор олам. Бу оламда ҳамма нарса гўзал. Лекин танасида дарди бор бола соғлом тенгқурлари каби шўхликлар дунёсида сайр этишга интилса-да, касаллиги сабаб буни тўла-тўкис амалга ошира олмайди. Шундай пайтда уларга шифокорлар ёрдамга келади. Натижада улар-да беғубор онларни шоду хуррамликда ўтказишади. Бу йўлда «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг ҳиссаси катта бўлмоқда. Фонд Германиянинг «Фриеденсдорф Интернейшнл» халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда неча-неча бемор болажонни даволаб, соғлом ҳаётга қайтарди.

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ўн саккиз йилдан буён ҳамкорлик қилиб келаётган «Фриеденсдорф Интернейшнл» халқаро ташкилоти 1967 йилда ташкил топган. Ташкилот дунёнинг 35 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритади. Унинг асосий вазифаси 12 ёшгача бўлган касал болаларни даволаш ва реабилитация қилишда ёрдам беришдир. Ташкилот гранти асосида Ўзбекистон ва чет эл клиникаларида туғма юрак нуқсонлари билан оғриган болалар ва ўспиринларнинг соғлиғини яхшилаш бўйича лойиҳа амалга ошириб келинмоқда. 2015-2019 йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан туғма юрак нуқсони билан касалланган 523 бемор боланинг бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Юрак нуқсонларининг оғир шакллари бўлган 376 нафари Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, 85 нафари «Артемис» клиникаси (Ҳиндистон), 35 нафари «Эрамед» (Тошкент), 17 нафари «Эзгу ният» кўп тармоқли тиббиёт маркази (Тошкент), 7 нафари «Eur Asia Heart-А Swiss Medikal Foundation» (Швейцария) билан биргаликда Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази,
3 нафари «АКФА Медлине» (Тошкент)да муваффақиятли операция қилинди. Шунингдек, жорий йилда Самарқандда операцияларни бепул ўтказиш бош­ланди. Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва «Мақсуд Акмал юрак-қон томир хирургия маркази»да 26 нафар бола операция қилинди.

«Фриеденсдорф Интернейшнл» ташкилоти билан узоқ йиллик ҳамкорлик давомида 395 нафар туғма нуқсони бўлган болажон (ички органлар, генитоуринер тизим, ошқозон-ичак тракти органлари ривожланишидаги аномалиялар, суяк касалликлари, куйишдан кейинги ҳолат, пластик жарроҳлик ва бошқалар) Германияга 6 ойдан 1,5 – 2 йилгача даволаниш учун юборилди. «Фриеденсдорф Интернейшнл» ташкилоти Германия клиникаларида даволанган болаларнинг кейинги даволаниши учун барча дорилар ва тиббий буюмларни юборади. Айни вақтда ҳам улар томонидан етказиб берилган дорилар даволанувчиларга тарқатилмоқда.

Бугунги кунда 16 нафар бола Германия клиникаларида даволанишни давом эттирмоқда.

Яна ўқинг:  Геморрагик васкулитнинг давоси парҳезми?

Светлана ИНАМОВА,
“Соғлом авлод учун” халқаро
хайрия фонди бошқаруви раиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: