Байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли тиббиёт соҳаси фидойилари!

“Sog’lom avlod uchun” Халқаро хайрия фонди ва “Sog’lom avlod” газетаси жамоалари

юртимиздаги барча тиббиёт соҳаси вакиллари – саломатлигимиз посбонларини

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ

билан қутлайди.

Бугунги синовли онларда амалга ошираётган ишларингиз ҳақиқий жасорат намунасидир. Халқимиз Сизнинг тимсолингизда эл саломатлиги йўлида ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларини кўради.

Қадрли шифокорлар!

Бирдамлик ва ҳамжиҳатликда амалга ошираётган ишларингизга ривож, оилангизга тинчлик-тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилаймиз!

ҲАМИША ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМДА БЎЛИНГ, АЗИЗЛАР!

Абдулла ОРИПОВ,

Ўзбекистон халқ шоири

ШИФОКОР

Шифокор бўлишни хоҳладинг яккаш,

Бошқа касбу кордан тамом кечгансан.

«Худо урсин» деган каломга ўхшаш,

Гиппократ номига қасам ичгансан.

Араб шайхими у, подачими ё,

Сенинг қабулингда оддий бир бемор.

Қонун қувлаб юрган ўғрини ҳатто,

Даволашинг шартдир, чунки ваъданг бор.

Сени шогирдидек яратгандир Раб,

Ҳаётинг инсонга бахшида буткул.

Азиз одам учун турсанг ҳам йиғлаб,

Ёвуз бемордан ҳам узолмайсан қўл.

Ҳар қандай мушкулнинг топилар кори,

Ҳаво бор беморинг ётган хонада.

Фақат меҳр деган ноёб бир дори,

Учрамас ҳеч қандай дорихонада.

Дейман, бари сенда эрур мужассам,

Халатинг сингари хизматинг ҳам соф.

Гиппократга қанча ичмагин қасам,

Қалбингдан кетмасин Шафқат ва Инсоф.

Яна ўқинг:  Мамлакатимиз тараққиётида янги босқич: асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлаш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: