Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида синхрон сузиш бўйича XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаларини қўлга киритиш учун саралаш турнири ўтказилмоқда.
Мазкур нуфузли мусобақада ҳамюртларимиз Анастасия Рузметова ҳамда Юлия Ким дуэт баҳсларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилишяпти.
Мусобақанинг биринчи куни мажбурий дастур бўйича ўтказилган баҳслардан сўнг юртдошларимиз 21-натижани қайд этишди. Энди спортчиларимиз эркин дастурда иштирок этадилар ва Рио-2016 ўйинларининг йўлланмасига эга бўлиш учун имкон даражада юқори ўринларни банд этишлари талаб қилинади. Сабаби, ўтган йилги жаҳон чемпионатидан сўнг XXXI Олимпия ўйинларига йўлланма олган 8 дуэтнинг номи маълум. Рио-де-Жанейро шаҳрида бошланган навбатдаги саралаш мусобақасида эса қолган 16 та жуфтлик аниқланади. Бунинг учун икки дастур бўйича кучли 16 таликка кириш лозим.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортКураш мусобақалари давом этмоқда
Жорий йил кураш мусобақаларига бой бўлди. Апрел ойининг дастлабки кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнир садолариг
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
СпортМарафон: халқаро мусобақа якунига етди
V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон
