XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-47)

  • Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма марказида ихтисослаштирилган “SportWorld Uzbekistan – 2013” спорт ускуналари, анжомлари ва кийимлари халқаро кўргазмаси бошланди.
  • Қарши шаҳрида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, республика саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали, вилоят эндокринология диспансери ҳамкорлигида “Диабетсиз соғлом ҳаёт” мавзусида семинар ўтказилди.
  • Италияда эркаклар ўртасида давом этаётган “Челленжер” туркумидаги халқаро турнирда дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан келган теннисчилар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фаррух Дўстов ҳам бош соврин учун курашмоқда.
  • Пойтахтимиздаги 23-ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида синхрон сузиш бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги бошланди.
  • Тошкентда “Тадбиркор аёл – 2013” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг қуйи босқичида сараланган 11 нафар аёл ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.
Яна ўқинг:  НАЗМ ВА НАВО

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: