Шахматчиларимиз муваффақияти

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида давом этаётган “Women Grand Master Chess Tournament – 2013” халқаро турнири қизғин паллага кирди.

Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ қоидалари асосида ўтказилаётган нуфузли мусобақада мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Арманистон, Бангладеш, Грузия, Малайзия, Россия ва Сербиядан юз нафар шахматчи ғолиблик учун куч синашмоқда.

Турнирнинг олтинчи туридан сўнг бештадан очко жамғарган беш нафар гроссмейстер пешқадамлик қилаётир. Улар орасида ҳамюртимиз Нафиса Мўминова ҳам бор. Мусобақада мағлубиятсиз ўйнаётган истеъдодли гроссмейстеримиз турнир давомида мезбонлардан Ви Тошали, Юй Ашвини, Маха Лакшми ҳамда Маниша Киран устидан зафар қучди. Нафиса яна бир ёш шахматчимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳамда мезбонлар вакиласи Мониша Гек билан дуранг ўйнади.

Еттинчи турнинг марказий учрашувида Нафиса Мўминова россиялик гроссмейстер Инна Ивахинова билан баҳслашади.

ФИДЕ устаси Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса ҳиндистонлик Кристал Фернандес, Дивья Гарг, малайзиялик Тан Ли Тингни мағлубиятга учратди ва мезбон шахматчи Сумя Сваминатан билан дуранг ўйнади. Олти имкониятдан тўрт очко жамғариб, пешқадамларни таъқиб этаётган ҳамюртимиз кейинги партияни грузиялик Мака Пуртселадзега қарши ўтказади.

ЎзА.

Яна ўқинг:  Topishmoqlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: