Энг хавфли хасталик

Дунё бўйича 200 дан зиёд касаллик ва жароҳатларга оид маълумотларни бир-бири билан таққослаган шифокор – экспертлар, руҳий зўриқиш орқа елкадаги оғриқлардан кейин ишга лаёқатсизликни келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан бири эканлигини аниқлашди. Уларнинг сўзларига кўра, депрессияни биринчи муаммо сифатида баҳолаш зарур.

Афсуски, депрессияга учраган кишиларнинг ҳаммаси ҳам мутахассис ёрдамини ололмайди. Чунки кишининг ишга лаёқатсизлиги ўрганилганда депрессиянинг таъсири мамлакатларнинг иқтисодий аҳволига қараб белгиланади. Масалан, умумий депрессия кўрсаткичлари Афғонистонда жуда юқори, энг паст кўрсаткич эса Японияда кузатилган. Квинсленд университети доктори Элизе Феррари бунга шундай изоҳ беради: “Энг ёмон вазиятни аҳоли даромади паст ва ўртача бўлган мамлакатларда кузатиш мумкин. Аҳолисининг даромади юқори бўлган мамлакатларда эса аҳвол яхшироқ”.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ҳозирнинг ўзидаёқ дунёдаги руҳий касалликларни даволаш бўйича ҳаракатлар режасини тузди. Расмий тавсиф бўйича, депрессия – бу кенг тарқалган руҳий хасталик бўлиб, унга маъюслик, ҳаётга бўлган қизиқиш ва қувончнинг йўқлиги, беморнинг ўзини айбдор ҳис этиши ва ўзига паст баҳо бериши, уйқу ва иштаҳанинг бузилиши, ланжлик ва диққат-эътиборнинг йўқлиги хосдир.

Депрессия аломатлари сурункали ёки даврий бўлади. Баъзида одам кундалик ҳаётдаги муаммоларни енгиш қобилиятини йўқотади. Бу касалликнинг оғир шакли ўз жонига қасд қилишга олиб келиши мумкин.

Яна ўқинг:  Боксчиларимиз чорак финалда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: