Кулгу – шифо
Руҳшунос ҳузурига келган беморга диққат билан тикилиб тургач деди:
– Тушунарли, касалингиз ўта жиддий. Сизни қандайдир куч ўғриликка ундайверади.
Жуда тўғри топдингиз, – умид билан тикилди унга бемор. – Илтимос, бу дарддан қутулишимга ёрдам беринг!
– Ҳозир сизга дори ёзиб бераман, деркан, дўхтир беморга тикилди. – Фақат, илтимос, олдин стол устида турган ручкамни жойига қўйсангиз …
* * *
– Дуруст. Қўлингизнинг суяклари яхши битибди. Эртага гипсини олиб ташлаймиз.
– Доктор, ростини айтинг, кейин мен скрипка чала оламанми?
– Ҳа, албатта. Бемалол чалаверасиз.
Қандоқ яхши-я! Қўлим синмасдан олдин скрипка чалишни умуман билмасдим.
* * *
Томир уришингиз яхши, – деди шифокор беморга:
– Дўхтир, ўнг қўлимни текшириб кўринг. Сиз ҳозир чап қўлимнинг ўрнида бўлган протезни текширдингиз.