ҚОИДАБУЗАР ЖАРИМАга тортилди, ТИЛБУЗАР-ЧИ?

Туман марказига бир иш билан боришим керак бўлиб қолди. Пиёда кетишга қарор қилдим. Қолаверса, пиёда юриш соғлик учун ҳам фойдали дейишади-ку. Манзилгача 20 дақиқалик йўл.

Ёз ёмғири садақайрағочларнинг баргларини ювиб, ўзгача чирой бахш этган, қараб кўзим тўймас эди. Эсаётган майин шаббодадан баҳри-дилим яйраб кетди, тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олдим.
Юрганимга ҳали беш дақиқа ҳам бўлмаганди, орқа ойнасига «Как хочу, так и еду» деган ёзув ёпиштирилган бир машина келиб ёнимда тўхтади.
– Сестра, мининг ташлаб қўяман, – деди машина эгаси. Бошим билан «йўқ» ишорасини қилдим.
Туман касалхонани кўчаси ҳамиша ҳаддан ташқари тирбанд бўлади. Бу ерда ҳам киракашлар бир-бирига гал бермай «Киров бўлса, келинг», «Дмитров бўлса, келинг», «Коммуна бўлса, келинг», «Кетасизми, брат», «Кетасизми, сестра» деб қичқиришарди.
Бу номлар марказга анча олисда бўлган қишлоқларнинг мустақилликдан олдинги номлари. Барчасининг номи ўзгарганига ҳам анча бўлган.
Тушга яқин кун исиб кетди, йўловчи пойлаб турган бир машинага миндим, «сестра, озгина кутасиз, одам тўлсин», деди ҳайдовчи.
Аксига олиб, ҳеч ким келавермагач, машинани ҳайдади. Сал юриб автобус бекатида турган йўловчиларни миндириш учун тўхтади. Нарироқда ДАН ходими турган экан, юришимиз билан тўхтатди.
– Қоида бузганингизни биласизми? Энди жарима тўлайсиз.
– Отасини больницага ётқиздим, булар қўшнилар, ёрдам қилай дедим-да, братан, поэтому сиз ҳам тушунинг, – ёзғирди ҳайдовчи.
– Йўқ, бизда кузатув камераси ишлаяпти, қонундан чиқолмаймиз, мумкин бўлмаган жойда қои­дани буздингиз.
Инспектор ҳайдовчининг қўлига жарима қоғозини тутқазди. Ниҳоят, кетадиган бўлдик. Эрталабки кайфиятимдан асар ҳам қолмади…

Барно БЕКИЕВА,

Хоразм

Яна ўқинг:  Билим – келажак пойдевори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: