Келажагимиз ворислари – улар изланишдан тўхтамайди

Бугунги инновацион технологияларни ёшларсиз тасаввур қилиш қийин. Барча ёш ихтирочиларнинг мақсади муштарак, она табиатга зарар етказмаган ҳолда, инсоният ҳаётини яхшилаш ва меҳнат шароитини енгиллаштиришга қаратилган кашфиётлар қилиш. Ёш ихтирочиларимизнинг интилишлари келажакда ўз натижасини беришига тайин.

Айни пайтда мамлакатимизда навқирон авлодни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш мақсадида турли йўналишларда мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилгани бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг яна бир ифодасидир. Хусусан, ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини унумли ўтказиши, уларнинг фойдали меҳнат билан шуғулланишини таъминлаш ҳамда касб-ҳунарга йўналтиришда Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг апрель-июнь ойларида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” республика кўрик-танловининг ҳам ўзига хос ўрни бор.

Кўрик-танлов уч босқичда, “Ёш конструктор ва ихтирочи”, “Робототехника ва электрон ўйинчоқлар” йўналишларида ташкил қилиниб, унинг ҳудудий босқичларида 3 минг 400 нафардан ортиқ ўқувчилар ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашди.

Жорий йилнинг 29 июнь куни “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида кўрик-танловнинг республика босқичи ўтказилиб, унда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 28 нафар ўқувчи иштирок этди.

ixtirochi12

Республика босқичига тақдим этилган ижодий ишлар Турин политехника университети ҳамда Тошкент давлат техника университети мутахассиcлари томонидан баҳоланди.

Кўрик-танлов жараёнида “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзоларининг 600 дан ортиқ ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, “Баркамол авлод” болалар марказлари қошида ташкил этилган “Тантана”, “Навруз”, “Доирачилар” гуруҳлари ўз бадиий чиқишларини намойиш этишди.

Таълим тизимида бундайн танловларда ўқувчининг иқтидори, маҳорати, билим ва кўникмаларни нечоғли эгаллашида намоён бўлади. Шу боис улардаги ижодкорликни такомиллаштириш, янги педагогик технология ютуқлари билан мунтазам танишиб боришлари доимий диққат-эътиборда. Хусусан, улар ўртасида маҳорат сабоқлари ўтказиш масаласига алоҳида аҳамият берилаяпти. Бу эса назарий ва амалий машғулотлар давомида ўз самарасини кўрсатаётир.

ixtirochi13

Танлов ғолиблари вазирликнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Нарўз НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Ҳасанбек саҳоватпеша инсонлар кўмагига муҳтож

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: