Келинг, ўзбекча сўзлашамиз!

Иш юзасидан шаҳарга борадиган бўлдим. Автобус ҳайдовчисига манзилни айтиб, ўша ерда тушириб кетишини илтимос қилдим. Охирги ўриндиқда ўтириб ташқарини томоша қилиб кетдим. Қия очилган ойнадан автобус ичига тонг шамоли кирар, қалин қилиб экилган чинор дарахтлари атрофга ўзгача бир сокинлик бахш этарди. Узоқдан бўлса-да Регистон мажмуаси, Амир Темур, Бибихоним мақбаралари кўриниб турарди. Бир биридан чиройли жойлар, манзаралар олдидан секин ўтиб борардик.

Автобусга кимдир чиқса, олдинги ўриндиқдагилар дарҳол жой берарди. Бу билан қадимий миноралар билан урф-одатлар, меҳр-оқибат ҳам бўй кўрсатарди. Ёнимда бир рус аёли жимгина борарди. Ундан беихтиёр ўзбекчалаб сўрадим:


– Кечирасиз, менга шу манзил қаердалигини айтиб юборасизми?
У бир лаҳза ойнага тикилиб турди. Тушунмади-ёв, русчада сўрасам бўларкан, дея ўйладим. Аёл чиройли қилиб манзилимни тушунтириб берди. Унинг ўзбек тилида бийрон-бийрон сўзлаши, бирорта русча сўзни аралаштирмаганидан хурсанд бўлиб, бир зум олдинги пушаймонлигимдан асар ҳам қолмади.


Биз ҳеч иккиланмай бош­қа миллат вакилларига ҳам ўзбек тилида гапирсак бўларкан, шу юртда яшаяпман, шу юрт фарзандиман дегани борки тилни тушунади, сўзлайди. Тилимизни ўзимиз ҳурмат қилсак, қадрига етсак, чет сўзларини бўлар-бўлмасга ишлатмасак, вақти келиб ўзбек тилининг қадри янада юксалади. Дунё ҳам ЎЗБЕК тилини ўрганади, биз билан ўзбекча гаплашади… Бунинг учун «келинг, аввало, ўзимиз ўзбекча сўзлашайлик!»

Ишларим битгач ортга қайтарканман шу фикрлар хаёлимдан ўтар, руҳим тетик, кўнглим хотиржам эди…

Салима ҚУЛМОНОВА

Самарқанд

Яна ўқинг:  Аёл борки, олам мунаввар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: