Дисциркулятор энцефалопатия қандай касаллик?

Дисциркулятор энцефалопатия (ДЦЭ) – бош мияда қон айланишининг сурункали бузилиши бўлиб, аксарият ҳолларда инсульт ривожланиши билан тугалланади. Дисциркулятор энцефалопатия 40 ёшдан ошганларда кўп учрайди ва одамнинг ёши улғайган сайин дисциркулятор энцефалопатия билан касалланувчилар сони ошиб боради.

60 ёшдан ошганларда эса бу касаллик инсульт ривожланишида катта роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам бу касаллик инсульт олди касаллиги ҳисобланади.
Қуйидаги касалликлар дисциркулятор энцефалопатия ривожланишига олиб келади:
– гипертония касаллиги, атеросклероз, қандли диабет;
– бўйиндан бош мия томон йўналувчи йирик қон томирлар патологияси;
– юрак касалликлари, айниқса, юрак ишемик касаллиги ва аритмиялар;
– буйрак касалликлари сабабли юзага келган артериал гипертониялар;
– артериал гипотензия, ­яъни қон босимнинг доимо паст юриши (ёши катталарда);
– бўйин умуртқалари остеохондрози;
– доимий тарзда спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;
– гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш.

Касаллик қандай ривожланади?
Дисциркулятор энцефалопатия шакл­ланишида бош мияни қон билан таъминловчи йирик томирлар ва миянинг майда томирларидаги патологик ўзгаришлар асосий ролни ўйнайди. Бу бузилишлар оқибатида мия тўқималарида ўндан ортиқ майда ишемик ўчоқлар пайдо бўлади. Кичик ишемик ўчоқлар миянинг пўстлоқ қисмида, пўстлоқ ости тузилмаларида, ҳаётий муҳим марказлар жойлашган мия устунида шаклланади. Бош мияда қон айланишининг сурункали бузилишига, ­яъни дисциркулятор энцефалопатияга олиб келувчи асосий сабаблар гипертония касаллиги ва атеросклероз ҳисобланади.

Тўғри ташхис қўйишда…

Дисциркулятор энцефалопатия – бош миянинг сурункали қон томир касаллигидир. Шу боис тўғри ташхис қўйиш учун, авваломбор, қон томир системаси касалликларини аниқлаш зарур. Дисциркулятор энцефалопатия ташхиси қон томир системаси касалликлари аниқланган ва зўрайиб борувчи неврологик ва нейропсихологик бузилишлар аниқланган ҳолатларда қўйилади. Қўшимча равишда ўтказилган текширувларда ДЦЭга олиб келувчи артериал гипертензия, атеросклероз, қандли диабет, юрак касалликлари ва ҳ.к.

Даволаш қандай олиб борилади?
Дисциркулятор энцефалопатия сурункали кечувчи касаллик экан, даволаш жараёни ҳам босқичма-босқич узоқ давом этиши керак. Авваломбор, касаллик сабаби бартараф этилади. Параллел равишда бош мияда қон айланиши ва моддалар алмашинувини яхшиловчи дорилар, қонни суюлтирувчи воситалар, мия ҳужайралари орасидаги импульслар ўтказувчанлигини тикловчи дори воситалари тавсия этилади. Бундай беморлар доимо невропатолог назоратида туриши ва бош мия ҳамда юрак фаолиятини текширтириб туришлари лозим.

Яна ўқинг:  Жамғарма фаолиятидан (2013/52)

Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВ,

тиббиёт фанлари доктори, профессор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: