Тарвуз

Тарвузда енгил ҳазм бўлувчи углеводлар (асосан фруктоза ва фруктозадан камроқ миқдорда саҳароза, глюкоза, мальтаза), пектин бор. Ундаги улеводлар миқдори 9,2 фоизни ташкил қилади. Баъзи ширин тарвузларда углеводлар 12 фоиз, оқсил миқдори 0,7 фоиз бўлади. Бу аминакислоталар: тирозин, валин, изолейцин, треонин, фениланин. Тарвузда кўп миқдорда бета каротин, витаминлар В, В2, В9, РР, минерал моддалар – темир, магний бор. Бу моддалар бошқа ҳўл мева ва сабзавотларга нисбатан 3-10 баробар кўп ҳисобланади.
Тарвузнинг ички қисми сийдик ҳайдовчи, ўт ҳайдовчи ҳисобланиб, жигар, буйрак ва қон-томир касалликларида шифобахш ҳисобланади. Унинг таркибида темир ва витамин В9 кўп, бу камқонликда жуда фойдали. Клечатка ва органик кислотаси чекланган миқдорда бўлганлиги учун эса гастритларда, ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касалликларида ҳам шифо сифатида ишлатилади.
Халқ табобатида тарвуз уруғлари сут билан яхшилаб аралаштирилиб истеъмол қилинса, бачадондан қон кетишини тўхтатади.

Артритда:
Шифокор кўрсатмаларига амал қилган ҳолда кунига 3-4 бўлак тарвуз истеъмол қилинади.

Атеросклерозда:
Парҳезга амал қилиб: балиқ куни, олма куни, тарвуз куни – 1,5 килограмм тарвуз пўстлоғисиз кун давомида 5 маҳал ейилади.

Йўғон ичак шамоллашида:
100 грамм қуритиб майдаланган тарвуз пўстлоғи 2 стакан қайнаган сув билан аралаштирилади. Совугандан сўнг ярим стакандан 4 маҳал ичилади.

Бош оғриғида:
2 стакан тарвуз шарбати секин-секин ичилади. Яна бир йўли пешона ва чаккага қалин тарвуз пўстлоғи қўйилади.

Гижжаларда:
Тарвуз уруғи духовкада қуритилиб, гўшт қиймалагичдан чиқарилади ва сут билан аралаштирилади. Кун давомида 2 стакандан овқатдан олдин ичилади.

Дизентерияда:
Духовкада тарвуз пўстлоғи қуритилиб кукунга айлантирилади. Бош­ланишига кетма-кет икки кун кунига 1 чой қошиқдан ревень кукуни ичилади, учинчи куни 2 чой қошиқдан тарвуз кукуни, катталарга қизил вино, кичикларга мойчечак қайнатмаси билан ичилади.

Ўт пуфагида тош бўлганда:
Нонушта ва тушликда 500 грамм тарвуз истеъмол қилинади. Пешинга бўлса қайнатилмаган, аммо тозаланган муздек сув ичилади.

Сурункали ич қотишида:
Ҳар куни 1 килограмм тарвуз еб юрилади. 5-6 кундан сўнг ич қотиши қайтади.

Жиғилдон қайнашида:
Бир стакан тарвуз шарбати ичилади.

Юракнинг ишемик касаллигида:
Тарвуз шарбати сиқиб олиниб, 2 та олма шарбати билан аралаштирилади ва ҳар куни 2 стакандан ичилади.

Яна ўқинг:  Олимлар бир марталик устаранинг хавфидан огоҳлантирди

Сийдик йўли касаллигида:
Ҳафта давомида тарвуз ва қора нон истеъмол қилинади.

Шишларда:
Тарвуз уруғи майдаланиб, совуқ сув билан аралаштирилади. Мазаси учун шакар қўшилиши мумкин. Кунига 1 стакандан ичилади. Бу юрак хасталигида келиб чиққан шишлар қайтишига ёрдам беради.

Ангинада:
Касаллик бошланган кундан эътиборан 4 кун давомида томоқ тўрт маҳал 0, 25 стакан тарвуз шарбати билан чайилади.

Юздаги ажинларда:
2 ош қошиқ тарвуз шарбати 1 ош қошиқ ун билан аралаштирилади. Аралашма 15 дақиқага юзга сурилади.

Ёғли терида:
2 чой қошиқ творог билан ҳудди шунча тарвуз шарбати аралаштирилади, аралашмага 0,25 чой қошиқ миқдорда туз қўшилади. Сўнгра терига сурилади. 5 дақиқадан сўнг аралашма иккинчи марта терига сурилади. 15 дақиқадан кейин қайнаган шўр сув билан ювиб ташланади.

Куйганда:
Куйган жойга тарвуз шарбатидан тайёрланган муз бўлаги қўйилади. 2-3 кундан кейин куйиш тузала бошлайди.

Остеохондрозда:
Ванна 37 градусли сув билан тўлдирилиб унга 200 гр. ош содасининг сув билан аралашмасини ва 200-300 грамм тарвуз пўстлоғи солиниб, 1 кунга тиндирилади. 1 кундан сўнг 20 дақиқа давомида ванна қабул қилинади.

Яра жароҳатида:
Жароҳат жойига тарвуз бўлаклари қў­йилади сўнгра тарвуз шарбати билан ювиб ташланади.

Холида ОЧИЛОВА,
Олий тоифали шифокор-эндоскопист

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: