Қовун

Қовун этида ўртача 9, 6 фоиз углевод бор. Ширин нафли қовунларда углеводлар 12-15 фоизни ташкил этади. Қовунда тарвузга нисбатан бетакаротин ва витаминлар С, РР, В9 кўп. У менарал моддаларга бой. Таркибида темир, калий, натрий, фтор кўп миқдорда бор.

Қовун сийдик, ўт ҳайдовчи хусусиятига эга бўлгани учун жигар, буйрак ва қон-томир касаллик­ларини даволашда фойдалидир. Ўткир энтероколитларда, калитда ва қандли диабетда тавсия этилмайди. Унинг етилгани ҳам, хоми ҳам сийдик ҳайдайди. Буйрак ва қовуқдаги майда тошлар, айниқса, буйракдаги тошни ҳайдашда фойда қилади.
Халқ табобатида қовун паришонхотирликни, диққи нафас, бод, беланги, сил, камқонлик, жигар ва буйрак касалликларини даволашда тавсия этилади.
Илмий медицинада қовунлар киши асабини тинчлантирувчи, подаграга даво, сийдик ҳайдовчи, ични юмшатувчи бавосил қабзиятларига малҳамлик қилувчи омил сифатида тавсия қилинади. Жигар, атеросклероз хасталикларига енгиллик берувчи манба сифатида ҳам ишлатилади.
Қовуннинг юрак, ўпка фаолиятига ижобий таъсири бор. Қайнатмасидан косметика сифатида фойдаланиш мумкин. У юздаги доғ, сепкил ва ҳуснбузарларни кетказишга ёрдам беради.

Бўғинлардаги оғриқда:
Эрталаб ва кечқурун 3 бўлакдан қовун ейилади. Бир ҳафтадан сўнг оғриқ йўқола бошлайди.

Диатез, юрак касаллиги, артрит, ич қотишида:
Кунига 1,5 – 2 килограмм янги қовун (ҳар гал 300-400 грамдан) кун мобайнида ейилади. Ич қотишни кетказиш учун 500 грамм ейилади.

Радикулитда:
1-3 стакандан 3 маҳалдан қовун шарбати ичилади.

Аллергияда:
Иссиқ ҳаммом сувига 1 стакан қовун шарбати ёки бир бўлак қовун бўлаги солинади ва ванна қабул қилинади. Даволаниш курси 7 маҳал муолажани ташкил этади.

Куйишда:
Куйиб шишган жой тешилади ва муздек сувда ювилиб, устига қовун пўстлоғи қўйилади.

Ҳуснбузарда:
Юз қовун шарбати билан ювилади. Бир ҳафтадан сўнг ҳуснбузар йўқолиб, юз яхшиланади.

Холида ОЧИЛОВА,
Олий тоифали шифокор-эндоскопист

Яна ўқинг:  Стресс бўлғуси оналарга қандай таъсир кўрсатади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: