ЁШЛАР ҲУҚУҚЛАРИ – ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

Яқинда “Баркамол авлод” Республика болалар техник- ижодиёти маркази томонидан “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш”га қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Шайҳонтохур тумани Ички ишлар бошқармасининг Вояга етмаганлар ишлари бўйича гуруҳ катта инспектори Шерзод Ибрагимов иштирок этди.

Ёшларни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, уларнинг қалбида она Ватанга муҳаббат, қадриятларга ҳурмат руҳини шакллантириш бугуннинг долзарб масалаларидан бирига айланган десак муболаға бўлмайди. Мазкур тадбир ҳам ёшларнинг манавий оламини эзгу тушунчалар билан бойитиш мақсадида ташкил этилган.

Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан ёшларни турли ёт ғоялардан асрашга қаратилган фикр мулоҳазалар, ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қараталган маълумотлар тақдим этилди. Ёшларнинг адашиб нотўғри йўлга кириб қолишларидан асраш ва уларга бу йўлнинг аянчли оқибатлари ҳақида ҳикоя қилувчи турли видеолавҳалар ҳам намойиш этилди.

Ренат ҚЎЗИБОЕВ

Яна ўқинг:  ҚАТЪИЯТ, ИНТИЛИШ БЕИЗ КЕТМАЙДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: