Ўзбекистонда Европа таълими кунлари

Тошкентда Ўзбекистонда Европа таълими кунларининг ўтказилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилди.

2013 йилнинг 11 ноябридан 15 ноябригача ўтказиладиган Ўзбекистонда Европа таълими кунлари доирасида “Европа Иттифоқидаги таълим” таълим кўргазмаси, мамлакатимиз университетларида “Эразмус Мундус” стипендиал дастур тақдимотлари ва ушбу дастур битирувчилари учун давра суҳбати бўлиб ўтади.

“Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Ю.Штерк, Тошкент Архитектура ва қурилиш институти ректори Т.Низомов ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига кўра 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур ҳар томонлама ривожланган, мустақил фикрли шахсларни тарбиялашда, юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур соҳада самарали халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши таълимнинг миллий модели малакали мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилганлигидан далолат беради. Ўзбек ёшлари нафақат мамлакатимиз таълим даргоҳларида, балки хорижий ўқув юртларида ҳам ўз билимини ошириш, замонавий ахборот технологияларини чуқур ўзлаштириш, замон талаблари даражасида таълим олиш имкониятига эга.

Ўзбекистон ва Европа олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик “Темпус” дастури доирасида амалга оширилмоқда, у ўз навбатида яна бир дастур – “Эразмус Мундус” фаолиятига замин яратди. Мамлакатимиз 55 дан зиёд олий ўқув юрти талабалар ва ўқитувчилар мобиллигини қўллаб-қувватлаш бўйича олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорликнинг узоқ муддатли лойиҳаларида иштирок этмоқда. Бу эса Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

Бобур ОБИДОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Ўзингизни асранг!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: