“Меҳржон” – ҳосил байрами

Ўзбекистон давлат тарихи музейида анъанавий “Меҳржон” байрамига бағишланган “Ҳосил байрами” маданий-оммавий тадбири бўлиб ўтди. Унда ОАВ вакиллари, ўқитувчи ва мураббийлар, шунингдек, 200 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ўзбекистон давлат тарихи музейи маъмурияти ҳамда Республика Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон давлат тарихи музейи директори Жаннат Исмоилова кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни ўтказилаётган “Меҳржон” байрами билан табриклади.

Байрам тадбирида Мансур Қурёзов раҳбарлигидаги “Жайҳун” халқ қўғирчоқ театри ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор туман 4-Маданият уйи қошидаги Жамилахон Ҳамидова бадиий раҳбарлигидаги “Ҳилола” фольклор-этнографик болалар рақс ансамбли ўз концерт дастурлари билан иштирок этдилар.

Тадбир доирасида мева ва сабзавотлардан “натюрморт” чизиш бўйича ёш рассомларнинг “Болажонлар олами” номли танлови ўтказилди. Ёш ижодкорлар куз неъматларидан қовун, тарвуз, қовоқ, олма, нок, узум, хурмо ва сабзавотлар асосида суратлар чиздилар.

Байрам тадбирида фаол иштирок этган қатнашчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маъруфжон ВАҲОБОВ

Яна ўқинг:  Навбатдаги тиббий кўрик якунланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: